Жавоб берамиз
Эскириш
Президентнинг 07.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорига мувофиқ транспорт воситаларига амортизация нормаларини қўллашни рад этиш мумкинлиги
Йўқ, мумкин эмас. Корхона солиқ солиш мақсадида йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали шатакка олувчи автомобилларга нисбатан Президентнинг 07.06.2019йилдаги ПҚ-4353-сон қарори 2-бандига мувофиқ амортизация нормасини қўллаши шарт.
ННТда асосий воситалар амортизациясини ҳисоблаш
ННТ томонидан аъзолик бадаллари ҳисобига олинган ва нотижорат фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган асосий воситалар амортизация қилинмайди
Инвестиция мажбуриятларининг таъминоти сифатида келиб тушган мол-мулкка амортизация ҳисоблаш
Инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан киритиладиган инвестиция мажбуриятлари сифатида олинган асосий воситалар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилмайди ва амортизация қилинмайди
ННТда асосий воситалар амортизацияси
ННТ томонидан аъзолик бадаллари ҳисобига олинган ва нотижорат фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган асосий воситалар амортизация қилинмайди.
Ишлаб чиқариш жараёни тўхтаганда амортизация харажатлари ҳисоби
Ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш даврида амортизация харажатлари 9430 “Бошқа операция харажатлари”га киритилади.
Эскиришни хисоблашни тухтатиб куйиш
Асосий воситалар бўйича амортизация ҳисоблаш 5-сон БҲМСнинг 32-бандида белгиланган ҳолатларда тўхтатиб турилади.
Ишлатилмайдиган АВларнинг ҳисоби
Корхонада ишлатилмайдиган АВларнинг ҳисобини қай тарзда юритиш вазиятга қараб амалга оширилади. Шунингдек, вазиятга қараб, турлича бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Ўтган йиллардаги хатоликларнинг ЯСТ суммасига таъсири
Савол мазмунида кўрсатилган тузатувчи ўтказмалар тўғри эмас. ЯСТ тўловчиларда бундай хатолик солиқ суммасига таъсир қилмайди.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида қабул қилинган АВларга эскириш ҳисоблаш
Амортизация ҳисоблаш ворис корхонада 5-сон БҲМСда белгиланга тартибда, СКнинг талаблари ҳисобга олинган ҳолда, объектнинг унумли фойдаланиш муддатидан ва ворис корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ амортизацияни ҳисоблаш усулидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Эскиришни жадаллаштирилган усулда ҳисоблаш мумкинми
Асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш усулини ўзгартириб, жадаллаштирилган усулни қўллаш мумкин. Бунда 1-сон БҲМС, 5-сон БҲМС ҳамда СК 144-моддасининг талабларига риоя қилиш лозим.
- 1
- 2