Жавоб берамиз

Товарлар ҳисоби

Импорт контракти бўйича бўнак тўлови: бухгалтерия ҳисобидаги асосий қоида


Импорт бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олишда бўнак тўланган санадаги Марказий банк курси қўлланилади ва ушбу сумма кейинчалик ўзгартирилмайди.

Дори воситаларини чакана савдода сотишда қандай устама белгилаш керак


Дори ва медицина воситаларини чакана реализация қилишда – улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича –  харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда устама қўлланилади.

Товарларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни тан олиш


Агар сотилмаган товарлар қолдиқлари мавжуд бўлса, бундай харажатларнинг бир қисмини уларнинг таннархига киритиш керак ва сотилган товарлар билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини 9410-счёт сотиш харажатларига ҳисобдан чиқариш тавсия этилади.