Жавоб берамиз

Фуқароларнинг чет элга чиқиши

Фуқаролиги бўлмаган вояга етмаган шахснинг хорижга чиқишига рухсатнома


Айни пайтда собиқ турмуш ўртоғингиз Россия Федерацияси фуқароси ҳисобланса, вояга етмаган болангизнинг хорижга чиқиши учун унинг рухсати зарур бўлмайди.

Олдингизми, эҳтиёт қилинг


Юқори турувчи органга ҳисобдан чиқариш масаласи бўйича мурожаат қилишингиз лозим. 

Виза – онлайн


Бу e-visa.gov.uz портали орқали «E-Visa.uz» тизими воситасида чет эллик фуқароларга расмийлаштириладиган визадир.

Консуллик ҳисобига туриш ва хорижга чиқиш учун паспортни алмаштириш


Жанубий Кореяда ўқиб туриб, бўлиш мамлакатига қонуний равишда ва 6 ойдан ошадиган муддатга келган бўлсангиз, хорижий паспорт олиш учун Ўзбекистоннинг консуллик муассасасига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Паспортимдаги рўхсатнома ёзуви "стикер"нинг муддати 2015 йилда тугаган, ўқишим эса 2016 йил ноябрь ойида тугайди. Агар мен стикернинг муддати тугагунча Ўзбекистонга қайтиб бормаган бўлсам, паспортим хақиқий бўладими?


Ўзбекистон билан виза режими ўрнатилган давлат, масалан, Янги Зеландия ҳудудида бўлиш даврида сизнинг стикерингизнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, Сиз Ўзбекистонга қайтишингиз ёхуд исталган бошқа давлатга кетишингиз мумкин ва бу қонун бузилиши деб ҳисобланмайди.

Ҳамкасбим S-3 туридаги визага эга. У шу визага биноан оиласини Ўзбекистонга олиб кела оладими?


S-3 визаси (хизматга оид) берилган шахсларнинг қарамоғидаги оила аъзоларига визалар берилиши Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Тартибда назарда тутилмаган

Австрия фуқароси Ўзбекистонга хизмат визаси бўйича узоқ муддат – 6 ойга қадар давом этадиган хизмат сафарига келяпти. У Ўзбекистон фуқароси квартирасида рўйхатдан ўтказилиши (вақтинча прописка қилиниши) мумкинми?


Ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шакллари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар) таклифи бўйича Ўзбекистонда вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда рўйхатдан ўтишлари ва яшашлари мумкин.

Муддати ўтган стикер билан Норвегияга бориб келишим мумкинми? Мен бу ҳаракатим билан Ўзбекистон Репсубликаси чет элга чиқиш қонунларини бузмайманми?


Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон ҳудудига кириши тартиби Ўзбекистондан - ёхуд хорижий давлатлардан бошқа хорижий давлатларга стикер расмийлаштирмасдан чиқиш жавобгарликка олиб келади, у ҳолда бу ЖКнинг 223-моддаси 1-қисми билан кўзда тутилган жавобгарликка, яъни 200 дан 400 ЭКИҲгача жарима солинишига олиб келади.

Тошкент аэропортида чергара хизмати ходимлари паспортимнинг етишмаган варағи ҳақида тушунтириш талаб қилишса мен юқорида келтирилган ҳужжатларни асос қилиб кўрсатишим мумкинми?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли фармони талаблари асосида, топиб олинган паспорт ички ишлар идорасига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасасига топширилиши лозим.

Апостиль тасдиғидан ўтган ушбу ҳужжатни Ўзбекистонга олиб боргандан сўнг таржима қилиб нотариус тасдиғидан ўтказиш мумкинми? Бу масалада қаерга мурожаат қилсам бўлади? Ўқиш жойимдан инглиз тилида бериладиган маълумотномани ҳам апостиль қилишим керакми?


Агар апостиль тақдим этиладиган давлатда расмий ҳужжатнинг таржимасини тақдим этиш зарур бўлса, апостиль қўйилгандан кейин кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шу жумладан, апостиль таржимон томонидан апостиль тақдим этиладиган мамлакат тилига (ёки инглиз тилига) таржима қилинади, шундан кейин таржимоннинг имзоси нотариус томонидан тасдиқланади, охирида тасдиқланган таржимага апостиль қўйилади.

Ўзбекистонда янги паспорт ва чиқиш визаси олиш жараёнини тезлаштириш учун қандай ҳужжатлар таёрлашим зарур?


Биометрик паспорт йўқотиб қўйилганда яшаш жойидаги ИИБ хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиш лозим. ИИБ бошлиғи номига ёзилган аризада уни йўқотиш ҳолатларини кўрсатиш керак. Ариза рўйхатга олингандан кейин паспорт йўқотилганлиги тўғрисида иш очилади.

 

Ўзбекистон қонун ҳужжатларида чет эллик туристлардан давлат божини ундириш талаби мавжудми?


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик йиғимни ундириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 10.10.2012 йилдаги 288-сон Қарорига 2-илова) кўра туристик йиғим туристик йиғимни тўловчилардан яшалган ҳар бир кун учун Ўзбекистон ҳудудида жойлашадиган хорижий давлатнинг ҳар бир фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун 2 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилади.

Мен Россия Федерациясида меҳмонда бўлиб, у ердан туристик мақсадда Европанинг бир нечта мамлакатига бормоқчиман. Мен виза расмийлаштиришим керакми ёки йўқми? Россиядан тўғридан-тўғри Европага борсам бўладими?


2000 йил 30 ноябрда Минскда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси  ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида  фуқароларнинг ўзаро визасиз  сафарлари тўғрисида битим имзоланган. Ўзбекистон мазкур Битимга Президентнинг 27.12.2006 йилдаги ПҚ-542-сон қарорига  мувофиқ қўшимча шартни ҳисобга  олган ҳолда қўшилди.

Қозоғистонда яшайдиган Германия фуқароси Ўзбекистонга меҳмонга келиш учун Қозоғистонда яшаш гувоҳномасини ёки Германия фуқаросининг паспортини тақдим этиши керакми?


Келишга рухсат олгач, жиянингиз Германия фуқароси паспорти билан Ўзбекистонга келади ва сиз прописка қилинган жойдаги чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида келиш визасининг амал қилиш муддатига рўйхатдан ўтказилиши керак бўлади.

Амал қилувчи визалари бўлган паспортни қандай қилиб алмаштириш мумкин? Эски паспортдан визали саҳифани қирқиб олса бўладими?


- Йўқ, эски паспортдан саҳифани қирқиб олиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (ИИВнинг АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) кўра алмаштиришга топшириладиган паспорт белги