Жавоб берамиз
Қарзлар
Иш хаки хисобидан қарз бериш меъерлари борми?
Ходимга берилган фоизли қарз шартномаси буйича ўтказмалар
Юридик шахс жисмоний шахсдан фоизли даромад олган тақдирда, ушбу даромад қарз берувчининг жами даромади таркибида солиққа тортилади. Савол матнида кўрсатилган ўтказмалар тўғри эмас.
Корхона қўшиб юбориш тарзида тугатилганда займ мажбуриятлари ҳисоби
Қайта ташкил этишда қўшиб олинаётган корхона ва қўшиб олаётган корхона балансларининг моддалари сартма-сатр қўшилади. Бунда қўшиб олаётган корхонанинг дастлабки бухгалтерия балансига ушбу корхоналар ўртасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари киритилмайди.
Келгусидаги иш ҳақи ҳисобига ўқиш контракти учун пул тўлашни расмийлаштириш
Ходим фарзандининг ўқиши учун унинг келгусидаги иш ҳақи ҳисобига тўланадиган маблағ ходимга берилган қарз (займ) сифатида расмилаштириш керак. ЖШДС ҳисоботининг 1-иловаси ой охирида бухгалтерия ҳисобида жамлаланидан маълумотлар асосида тўлдирилади.
Жисмоний шахсдан фоизсиз қарз олиш
Банк кредити эвазига уй-жой қуриб сотиш ҳисоби
Банкдан олинган кредит ҳисобига кейинчалик сотиш мақсадида уй-жой қурилишида ҳисоб юритиш масалалари бўйича батафсил маълумот “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2015 йил 23 июнда чиққан 25-сонидаги “Қуриб битказилди, энди ҳисобга олиш керак” номли мақолада ёритилган.
Товарни фоизсиз кредитга олиниши ҳисоби
Олинган товарни кирим қилиш, қарзни акс эттириш, қарзни қайтаришда товарнинг чиқиб кетиши, қарз суммасини сўндириш, юзага келган фойда ёки зарарни акс эттириш бўйича проводкалар қилиш керак.
- 1
- 2

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter