Жавоб берамиз
Дебиторлар билан ҳисоб-китоблар
Ортиқча тўланган давлат божи қачон тан олинади?
Суднинг ортиқча тўланган суммани қайтариш тўғрисидаги расмий маълумотномаси чиққан санада харажат суммаси камайтирилиб, дебиторлик қарзи тан олинади.
Қарздорнинг вафот этиши сабабли қарздан воз кечиш
Ходимнинг корхонага бўлган қарзи умидсиз деб топилса ва корхона ушбу қарздан кечишга қарор қилса, қарз суммаси давр харажатларига чиқарилади ёки шубҳали резерв ҳисобига ёпилади.
Ходимнинг етказилган зарар суммасини қоплаши бўйича ўтказмалар
Ходим томонидан корхонага етказилган зарар сумаси ходимнинг бўйнига қўйилганида ушбу сумма ходимнинг дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади. Зарар суммаси корхонага келиб тушганида ходимнинг дебиторлик қарзи ёпилади.
Воситачилик шартномаси бўйича курс фарқи ҳисоби
Умумий ҳолатда, якуний ҳисоб-китоб қайси курс бўйича амалга оширилиши воситачилик шартномаси билан белгиланиши зарур.
Хорижий валютада тузилган шартнома экспорт шартномага тенглаштириладими?
ЎзР резиденти ҳисобланган икки юридик шахс ўртасида хорижий валютада тузилган шартнома экспорт шартномасига тенглаштирилмайди. 02.09.2017дан эътиборан Ўзбекистон худудида товарлар нархи фақат миллий валютада белгиланади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter