Жавоб берамиз
Фойда солиғи
Фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солиш мақсадида бозор қийматини аниқлаш
Белгиланган нархларга мувофиқ бўлган нархлар ва нархнинг келишилган формуласига мувофиқ бўлган нархлар бозор нархлари деб топилади.
Устав фондини ошириш учун киритилган қўшимча ҳиссалар давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги оқибатлари
Йўқ, асосли эмас. Бу суммалар даромадга олиниб солиқ тўланишига асос йўқ. Чунки жамият таъсисчилар олдида қарздор, таъсисчилар ушбу ҳиссаларидан жамият фойдасига воз кечмаган.
2018 йил 16 июлдаги №ПҚ-3857 сон қарори асосида иш юритувчи қурилиш ташкилотига товар сотишда ҚҚС
ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича харид қилинадиган товарлар ҚҚС тўлашдан 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга озод этилган ва мол етказиб берувчилар бундай товарларни ҚҚСсиз сотади.
Тадбиркорлик фаолиятидан даромад олинмаган ва асосий воситани реализация қилишдан олинган даромадга солиқ ставкаси
Ҳисобот (солиқ) даврида фаолият турлари мавжуд бўлмаганда, асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан даромадга СК 467-моддасининг 1-бандида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрганларга хайриявий моддий ёрдам кўрсатишда юзага келадиган солиқ оқибатлари
Сардобада сув тошқинидан жабр кўрганларга хайрия ёрдами кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахслар учун солиқлар бўйича алоҳида имтиёзлар назарда тутилмаган.
Корхона асосий воситаларини ижарага беришида энг кам нархлар
2020 йил 1 январдан эътиборан юридик шахс асосий воситаларини ижарага беришида ҳеч қандай энг кам миқдорлар ўрнатилмаган.
Махсус иқтисодий зона иштирокчиси учун фойда солиғидан имтиёз
Корхона 2020 йил 1 июнда махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олган бўлса, унинг учун фойда солиғидан имтиёз қўлланиши назарда тутилмаган
Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрганларга пул маблағларини ўтказиб бериш орқали хайрия ёрдами кўрсатишнинг солиқ оқибатлари
Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрганларга “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати орқали “Салом Сардоба, биз биргамиз” хайрия акциясида пул маблағларини ўтказиб бериш кўринишида ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар бўлиб ҳисобланади.
ЭИЗ иштирокчилари учун фойда солиғидан имтиёз қўллаш тартиби
17.02.2020 йилдаги ЎРҚ-604-сон "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинишидан олдин ЭИЗ дирекциялари томонидан рўйхатдан ўтказилган ЭИЗ иштирокчиси бўлган корхоналар киритилган инвестиция миқдоридан келиб чиқиб, белгиланган муддатлари тугагунга қадар фойда солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.
Зарарни келгусига ўтказиш
Йўқ, 2019 йилда ягона ер солиғи тўловчиси бўлган корхона 2020 йилда фойда солиғи тўлашга ўтганида, 2019 йилдаги зарарни келгусига ўтказа олмайди.
Йиллик тушум 1 млрд.сўмдан ошганда солиқ тўлаш
Карантин даврида олдинги йилларда кўрилган зарарни ҳисобга олиш
Йўқ, сиз 2020 йил фойдасини олдинги солиқ даврларида кўрилган зарар суммасига фақат йил якунлари бўйича камайтиришингиз мумкин
Россия компаниясидан дастурий маҳсулотни фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишда солиқ оқибатлари
Дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилганлиги учун тўлов роялти деб эътироф этилади.
Омборда ТМЗларнинг мавжудлиги фойда солиғига таъсир кўрсатмайди
Йўқ, корхона омборида ТМЗ мавжудлигини ҳар қандай ҳисобот шаклларида акс эттириш фойда солиғи суммасига таъсир кўрсатмайди.
Харидорларга молиявий чегирма берилганда фойда солиғи
Сотиб олувчи томонидан чегирмадан фойдаланилганда тасдиқловчи ҳужжатлар асосида даромад суммасига мос равишда тузатиш киритиш зарур