Жавоб берамиз
ҚҚС
Корхонанинг кофе, чой ва шакар учун харажатларини солиқ солиш мақсадида акс эттириш
Солиқ оқибатлари харид қилинган маҳсулотларини ҳисобдан чиқариш мақсадларига боғлиқ бўлади.
Импорт қилинган хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқариб реализация қилинганда ҚҚС базасини аниқлаш
Корхона тайёр маҳсулотини реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган маҳсулотнинг қиймати сифатида аниқланади.
Тиббий буюмларни реализация қилиш бўйича ҚҚСдан озод қилинган айланмалар
Дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солишдан озод этилган.
Банк фоизларига ҚҚС солинмайди
Омонатчининг хорижий валютадаги депозит ҳисобварағи бўйича банкдан олган фоизларга ҚҚС солинмайди.
Ҳисобварақ-фактура ва шартномаларда акс эттирилмаган ҳолда олинган чегирмалар бўйича ҚҚС
Чегирма қўшимча ҳисобварақ-фактурада акс эттирилиши шарт, башарти у реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадан кейин тақдим этилса.
ЎзР ҳудудида норезидентга кўчар мулк билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатиш бўйича айланмадан ҚҚС
Ҳа, бевосита кўчар мулк ҳисобланган фармацевтика воситалари билан боғлиқ хизматлар ҚҚС солиш мақсадида реализация қилиш жойи ЎзР ҳисобланади
Дивидендлар ҳисобига берилган асосий воситалар бўйича ҳисобварақ-фактураларни ҳисоботда кўрсатиш
Ҳа, ҚҚС ҳисоб-китобига 5-"Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) реестри" иловасида дивидендлар ҳисобига берилган асосий воситалар бўйича ҳисобварақ-фактура кўрсатилиши лозим.
Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхона томонидан жисмоний шахсга товар қарзини беришнинг солиқ оқибатлари
Мазкур операция фойда солиғи солиш мақсадида реализация деб тан олинади ва ҚҚС солинадиган айланма бўлиб ҳисобланади.
Чарм маҳсулотлари реализацияси бўйича айланма ҚҚСдан озод этилмаган
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда чарм ва чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҚҚС бўйича имтиёзлар кўзда тутилмаган.
Бепул беришдан ҚҚС: ҳисоботда акс эттириш
Бепул бериш ҳолатлари иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганда, реализация бўйича айланма сифатида қаралмайди.
Ломбард учун имтиёз
Кредитларни, заёмларни пул шаклида бериш, шу жумладан улар бўйича фоизлар билан бирга бериш бўйича айланмалар 2020 йилнинг 1 апрелидан кейин ҳам ҚҚС солишдан озод этилади.
ТМЗни ички ташишда (корхона ичида ҳаракатланишида) ҚҚС ҳисоблаш
Йўқ, корхонада ишлаб чиқарилган полиэтилен плёнкасини мустақил юридик шахс бўлмаган бошқа бўлинмага олиб ўтишда ҚҚС ҳисобланмайди
Муддатли депозит шартномаси бўйича фоиз кўринишидаги даромадларга ҚҚС солинадими?
Солиққа тортиладиган ва тортилмайдиган айланма мавжуд бўлганда, корхона кирувчи ҚҚСнинг бир қисмини ҳисобга олишга ҳақли эмас.
Солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича маҳсулот етказиб берувчиларга ва импорт бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади.
Реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар
Импорт қилиш чоғида ҚҚС тўлашдан озод этилган товарлар, шунингдек импорт қилишда божхонада ҚҚСсиз расмийлаштирилган ускунада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишни белгилаш учун ушбу товарлар ва маҳсулотлар ҚҚСдан озод этилган айланмаларга кириш-кирмаслигини аниқлаштириб олиш лозим.