Жавоб берамиз

ҚҚС

Корхона қўшимча фаолият учун бино қурганда солиқ оқибатлари


Ушбу бино қурулиши учун олинган материаллар (хизматлар) қийматидаги кирувчи ҚҚСни СК 266-моддаси талаблари бажарилса, ҳисобга олиш мумкин.

Корхона техник сабабга кўра 1 млрд. сўмдан кўп бўлган суммага чек урган ва хато чекни қайтарган бўлса


Агар август ойида хато урилган чек қайтарилган ёки таҳрирланган бўлса, август ойи учун ҳисобот ҳам қайта топширилиши керак.  

Текинга олинган мол-мулкни таннархидан паст нархда реализация қилиш


Товарлар (хизматлар) бепул олинганда ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС ҳисобга олинмайди.

Йўловчиларни халқаро ташиш учун авиачипта сотишда 0% ҚҚС ставкасини қўллаш


Мижозларга йўловчиларни халқаро ташиш учун авиачиптани сотганингизда, уни турдан алоҳида кўрсатиб сотсангиз, шундагина айнан авиачипта нархигагина 0% ҚҚС қўллашингиз мумкин.

Импорт товар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмади


Солиқ кодексининг 461-моддасига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқни тўлаш татбиқ этилмайдиган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти юзага келган кундан махсус рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.

Суғурта ташкилоти мижозларга чегирма тақдим этиши бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Суғурта хизматлари ҚҚСдан озод этилган.

ҚҚС бўйича юзага келган ортиқча тўловни қандай қилиб бошқа солиққа ўтказса бўлади


ҚҚСни қоплаш тартиби махсус Низом (14.08.2020й. 489-сон ВМҚга 1-илова) билан белгиланган.

Товарларни УФга киритишнинг солиқ оқибатлари


Товарларни бошқа юридик шахс устав фондига киритиш уларни реализация қилиш ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади.

Давлат ташкилоти муассисга оператив бошқарувда бўлган мулкни қайтарганда ҚҚС юзага келадими


Мазкур ҳолатда ҚҚС бўйича айланма юзага келади.

Бино текинга фойдаланишга берилганда солиқ оқибатлари


Корхона бинони текинга фойдаланишга берганда иккала томон учун ҳам солиқ оқибатлари юзага келади.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим асосида объект қурилиши солиқ оқибатлари


Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим асосида хусусий шерик талабалар турар жойларини барпо этгач, уларни реализация қилмайди, балки бу объектлардан давлат билан бирга фойдаланади. Шу сабабли бунда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари ҳам вужудга келмайди.

Автомашина сотиб олинганда ҳисобга олинганман ҚҚСни, уни сотганда ҳисобга олса бўладими


Мазкур ҳолатда транспорт воситаси сотилганда илгари ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.

Имтиёз билан импорт қилинган вагонларни экспорт қилишда солиқ оқибатлари


Корхона имтиёз билан  олиб кирган вагонларни экспортга реализация қилганида ҚҚС бўйича имтиёз бекор бўлади.

Вагонларни экспорт қилишнинг солиқ оқибатлари


Вагонларни экспортга реализация қилишда ҚҚС ва фойда солиғи 0%ли ставкада тўланади.

Ҳомийлик ёрдами сифатида бериб юбориш учун қурдирилган бино бўйича кирувчи ҚҚС суммасини ҳисобга олиш


Корхона ҚҚС солинадиган айланмани амалга ошириш учун харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича кирувчи ҚҚС суммаларини ҳисобга олишга ҳақли.