Жавоб берамиз
ҚҚС
Такси хизматининг ҚҚСга тортилиши
Такси хизмати ҚҚСдан озод этилмаган, корхона ушбу хизматни кўрсатишда ҚҚС тўлаши шарт.
Товарни қадоқлаш харажатлари
Савдо ташкилотлари қадоқлаш учун сарфлаган материалларни сотиш харажатлари сифатида акс эттиради.
Бузилаётган бино бўйича ҳисобга олинган ҚҚС
Эксперт фикрига кўра, янги қуриладиган бино ва иншоотлар ҚҚС солинадиган айланма мақсадларида ишлатилса, бузиладиган бино бўйича ҚҚСни тиклаб бюджетга тўлаб бериш керак эмас.
Нотижорат ташкилоти томонидан кирувчи ҚҚСнинг ҳисобга олиниши
Солиқ солинадиган айланма мақсадларида фойдаланиладиган товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС ҳисобга олинади. Бунда СК 266-моддаси 1-қисмидаги шартлар бажарилиши керак.
Ходим томонидан сотиб олинган ёқилғи бўйича ҚҚС ҳисобга олинмаслиги
Корхона ушбу вазиятда онлайн-НКМ чекларида акс этган ҚҚС суммаларини ҳисобга ололмайди.
Импорт чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш
Агар корхона текинга олинган товарлардан ҚҚС солинадиган айланма мақсадида фойдаланса, уларни импорт қилиш чоғида божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли.
АЖ акцияларини сотиб олишда солиқ оқибатлари вужудга келмаслиги
ҚҚС ставкаси пасайтирилганда
ҚҚС ставкаси пасайтирилгани муносабати билан, шартномада товарнинг қиймати, шу жумладан ҚҚС қандай кўрсатилганига қараб, қўшимча келишув тузиш талаб этилиши мумкин.
Буғдой унини экспорт қилишда ҚҚС ва фойда солиғи
Товарни таннархдан паст сотганда солиқ оқибатлари
ҚҚС бўйича солиқ базаси битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади.
Суғурта компаниясининг автомобилини сотиш чоғида ҚҚС
ЕТТБга хизмат кўрсатишда ҚҚС ставкаси
Аудиторлик хизматлари СК 241-м. 3-қисмида кўрсатилмаган, ҳамда хизматлар харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолият амалга оширмаётганлиги ва бўлмаганлиги сабабли бундай хизматлар ҚҚСга тортилмайди.
АВ бўйича илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш
AВ бўйича илгари ҳисобга олинган ҚҚСни қайта тиклаш СКнинг 270-моддаси асосида амалга оширилади.
Корхона зарар билан ишлаганида солиқлар
ҚҚС ҳисоб-китобига тузатиш киритиш
Солиқ ҳисоб-китобларини тўлдириш қоидалари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари – ҳисоб-китобни автоматик тарзда тўлдиришнинг техник тартиби билан эмас, балки Солиқ кодекси ва қабул қилиниши Кодексда назарда тутилган норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади (СК 2-м.).

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter