Жавоб берамиз
ҚҚС
Акцияларни сотиб олинган нархидан арзон сотишнинг солиқ оқибатлари
АЖ акцияларини сотиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади. Бундай айланма ҚҚСдан озод этилган.
Асосий восита дивиденд ҳисобига берилганида тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари
Асосий воситаларни дивиденд ҳисобига бериш товарни реализация қилиш айланмаси ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади.
Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасига ЭҲФ расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисоби
Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаси фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилади.
Солиқ ҳисоботлари ва молиявий ҳисоб орасидаги фарқларни мувофиқлаштириш
Корхона ҳисобидан тўланган ҚҚС суммаси 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига олиб борилади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилади.
Хизматлар импортида тўланган ҚҚС тўлов топшириқномаси асосида ҳисобга олиниши
ҚҚС ҳисобланган ва бюджетга тўланган бўлса, тўлов топшириқномаси асосида автоматик равишда ҳисобга олинади.
ТМЗ камомади ҳолатида ҚҚС
Агар шартнома шартларига кўра қайта ишлашга берилган хомашё камомади пул билан қоплаб берилса ва бу товар реализацияси деб қаралса, у ҳолда хомашёлар камомади учун қайта ишловчи корхонага ЭҲФ тақдим этиш тўғри.
Мол етказиб берувчининг ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси фаол эмаслиги натижасида ҚҚС ҳисобга олинмаганлиги оқибатлари
Қонунчиликда бундай ҳолда харидор томонидан ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси мол етказиб берувчи ёки солиқ органи томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилмаган.
Турларни сотишнинг солиқ оқибатлари
Корхона чет давлатда рўйхатга олинган турфирмага хизмат кўрсатгани сабабли, ушбу хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб тан олинмайди ва ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқмайди.
Халқаро тендерда ғолиб бўлиб лойиҳани амалга ошириш солиқ солиш мақсадида хизматлар экспортими
Бундай хизматлар СК 241-моддасига кўра хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб тан олинса, 15% ставкада ҚҚС солиниб, акс ҳолда эса ҚҚСсиз амалга оширилади.
Маҳсулот бозор қийматидан паст нархга сотилганида ҚҚС
Сизнинг вазиятингизда СК 248-моддаси 5-қисмидаги норма қўлланилмайди. Балки маҳсулот таннархидан арзон сотилганлиги сабабли реализация қилиш нархини ушбу тайёр маҳсулотнинг бозор қиймати билан солиштиришингиз лозим.
Акциз солиғи ҚҚС базасига киритилиши тўғри эканлиги
Йўқ, акциз тўланадиган товарлар учун акциз солиғи ҚҚС бўйича солиқ базасига киритилади, акциз солиғи учун тўланган ҚҚСни қайтариб ололмайсиз.
Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаларини мол етказиб берувчилардан ундириш имконияти
Мол етказиб берувчилардан бюджетга тўлаб берилган ҚҚС суммаларини ундириш учун иқтисодий судга даъво киритиш керак.
Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум тушунчаси
2007 йил таҳриридаги СК 135-моддасига мувофиқ қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём олинаётганда заёмни олиш санасидаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланган қарз олувчининг даромади ялпи тушумга киради.
Устав фондидаги улушни автомобиль билан олиб чиқиб кетишнинг солиқ оқибатлари
МЧЖ ўз таъсисчисига устав фондидаги улушини қайтариш ҳисобига автомашинани берганида, бу товарни реализация қилиш айланмаси ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади.
Ўтган даврлар учун ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш
Барча солиқ имтиёзларидан фойдаланиш солиқ тўловчининг ҳуқуқи, яъни истаса фойдаланади, истамаса – йўқ. ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёздан эса фойдаланишга мажбур.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter