Жавоб берамиз

Фойда солиғи

Асосий воситалар ва номоддий активларнинг чиқиб кетишидан зарарнинг фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари


Агар корхона асосий воситаларини ва номоддий активларни бозор қийматида сотган бўлса ва унинг чиқиб кетишидан олинган молиявий натижа зарар бўлиб чиқса, бу зарар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириб ташланади.

Илгари чегирилган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромад


Илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар жумласига нималар кириши СКнинг 301-моддаси 1-қисмида кўрсатилган.

Маҳсулот иш хизматлар таннархини аниқлашда ВМнинг 05.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомга амал қилмасликнинг солиқ оқибатлари.


Амалдаги Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар бўйича солиқ солиш базаси маҳсулот таннархига боғланган эмас.

Фойда солиғининг пасайтирилган ставкасидан фойдаланиш


11401_1 сонли “Солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҲИСОБ-КИТОБ” ни мақсадли имтиёзлардан фойдаланган корхоналар тақдим этади.

Вакцина таннархидан паст нархда сотилганида фойда солиғи


Агар корхонангиз вакцинани давлат томонидан белгиланган нархда сотиб, бу таннархдан арзон суммани ташкил этган бўлса, ушбу суммалар орасидаги манфий фарқ (зарар) суммаси фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажат ҳисобланади.

Халқаро юк ташиш хизматини кўрсатишда ҚҚС ва фойда солиғи


Агар юкни халқаро ташиш хизмати автотранспортда амалга оширилган бўлса, корхона хизмат экспортидан кўрилган фойдага нисбатан фойда солиғининг 0%ли ставкасини қўллашга ҳақли.

Асосий восита реализациясининг солиқ оқибатлари


Асосий воситалар таркибида бўлган автомобилни ўз улушини олиб чиқиб кетаётган таъсисчига бериш товарни реализация қилиш айланмаси ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади.

Бир корхона бошқа корхонанинг қарзини тўлаб берганида солиқ оқибатлари


Амалга оширилган тўловнинг солиқ оқибатлари уч томонлама шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Дори маҳсулотлари таннархдан паст нархда сотганда солиқ оқибатлари


Дори воситаларини реализацияси бўйича айланма ҚҚСдан озод этилган, шунинг учун таннархдан паст нархда сотилганда ҳам мазкур имтиёз амал қилади.

Қурилиш объекти реализация қилинганидан кейинги харажатларни ҳужжатлаштириш, уларнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Объект реализация қилинганидан кейин ёки кейинги йили ушбу объект учун амалга оширилган харажатлар қурилиш таннархига киритилмай қолган ҳолатда, уларни 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига чиқим қилиш мақсадга мувофиқ.

Асосий воситаларни ва бошқа мол-мулкни сотишда фойда солиғи


Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг сотилишидан кўрилган фойда ёки зарар Солиқ кодексининг 298-моддасига кўра аниқланади.

Балиқчилик хавзасида балиқ етиштириб сотишнинг солиқ оқибатлари


Корхона балиқ етиштириб сотса, ушбу фаолият тури ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатларини келтириб чиқаради.

ЭРИ нақд пулга сотиб олинганида солиқ оқибатлари


Агар ЭРИ айнан корхонангизга олинган бўлса, корхонада уни сотиб олиш суммаси миқдорида даромад пайдо бўлади. Ушбу даромад суммасини айланмадан олинадиган солиқ ёки фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритиш ва солиққа тортиш лозим.

Қарз суммасини устав фондини оширишга йўналтиришда солиқ оқибатлари вужудга келадими


Таъсисчи корхонангиз устав фонди суммасини айнан дебиторлик қарзи суммасига оширишга қарор қабул қилиши лозим.

Корхонада турли объектлар мавжуд бўлганида фойда солиғини тўлаш


Фойда солиғи бўйича юридик шахс учун солиқ объекти – СК XII бўлимида назарда тутилган жами даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ ҳисобланади.