Жавоб берамиз

Фойда солиғи

Инвестициявий чегирмани қўллаш


Инвестициявий чегирма янги технологик ускунани ишга тушириш амалга оширилган ёхуд ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини модернизация қилиш, қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилган ҳисобот (солиқ) даврида қўлланилади.

 

Қозоғистон Халқ банкидан кредит олишнинг солиқ оқибатлари


Корхона Қозоғистон Халқ банкидан кредит олгани учун алоҳида солиқ имтиёзлари белгиланмаган.

Хорижий корхонага қарз шартномаси бўйича фоизлар тўлаб берилганида солиқ оқибатлари


Ўзбекистонлик юридик шахс норезидент юридик шахсга фоиз кўринишидаги даромадларни тўлаб берганида, ушбу даромадларга солиқ агентида солиқ солинади.

Резидентлик сертификати норезидентга даромадни тўлаш санасидан кечиктирмай тақдим этилиши шартлиги


Ҳа, 2020 йил учун резидентлик сертификати 2021 йилда тақдим этилганлиги 2020 йил учун солиқ тўлаш мажбуриятини юклайди.

Омухта ем ишлаб чиқаришда меъёр доирасидаги йўқотишларнинг солиқ оқибатлари


Норма доирасидаги йўқотишлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади.

СК 317-моддаси 31-банди нима ҳақида


Корхона томонидан кўрилган зарар мол-мулк нархининг пасайиши эмас. Унинг СК 317-моддаси 31-бандига алоқаси йўқ.