Жавоб берамиз

Фойда солиғи

Ёнғин натижасидаги зарар


ТМҚни яроқсизлиги сабабли ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, бундан фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва ҳ.к.) оқибатида кўрилган зарарлар мустасно, чегириб ташланмайдиган харажатлар ҳисобланади .

Банк ва микромолия ташкилотларида захира яратиш


Банк ва микромолия ташкилотларида захира яратиш тартиби Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари билан қатъий тартибга солинади.

Янги очилган корхона кейинги йил 1 январдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтса, имтиёздан фойдалана оладими


2026 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтган тадбиркорлик субъекти бир йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.

Банк ишончли бошқарувга олган пул маблағлари бўйича даромад тўлаб берганда солиқ оқибатлари


Ишончли бошқарув муассиси томонидан мол-мулкни ишончли бошқаришдан олинган даромадни фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга қўшади, харажатларни харажатлар таркибида акс эттиради.

Фойда солиғининг 8 ва 9 иловалари қайси ҳолатда тўлдирилади


Солиқ тўловчи фақатгина  фойда юзага келганда уни олдин кўрилган зарар ҳисобига камайтириши мумкин.

Касаба уюшмасига ажратма корхона харажатими


Йўқ, ходимнинг ойлик маошидан касаба уюшмасига ўтказилган 1% ушланма фойда солиғи ҳисоб-китобида харажат сифатида тан олинмайди.

Давлат муассасасига беғараз ёрдам бериш


Агар Малака ошириш институтига жисмоний шахс томонидан уставда белгиланган фаолиятини юритиш учун пул маблағлари берса, ушбу маблағлар мақсадли тушум деб қаралади ва солиққа тортилмайди.

Ҳисоблаш тамойили


Солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосланади.

Корхонага тегишли автотранспорт харажатлари чегириладиган харажатми


Ёқилғи-мойлаш материаллари (бензин, газ, мой ва ҳ.к.) харажатлари, агар автотранспорт тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилса, жами даромаддан чегирилади.

Фойда солиғи 0% ставкада тўланса, чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларни ажратиш шартми


Ижтимоий соҳада (олий таълим) фаолият кўрсатувчи корхонанинг фойда солиғи бўйича 0% ставка қўллашини унинг мос даврда қилган харажатларига боғлаб бекор қилиш қонунчиликда кўрсатилмаган.

Қайтарилмаган қарзни ҳисобдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Агар қарздор қарзини қайтармаса, қарз берган корхонада чегирилмайдиган харажат вужудга келади.

Чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларни ажратиш


Ҳа, корхона фойда солиғидан озод бўлса ҳам харажатларни чегириладиган ёки чегирилмайдиган деб ажратиш керак.

Хусусий мактаб биносини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларни 2 йил давомида чегириш


Ушбу вазиятда Солиқ кодекси меъёрлари амал қилади.

Бинодан текинга фойдаланишнинг солиқ оқибатлари


Бунда корхона бепул олинган хизмат кўринишида даромадга эга бўлади. Ушбу даромад суммаси фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади.

Транспорт харажатлари товар таннархига киритилиши лозимлиги


Бухгалтерия ҳисобида ҳам, фойда солиғини ҳисоблашда ҳам темир йўл харажатлари маҳсулотнинг таннархига қўшилади.