Жавоб берамиз
Фойда солиғи
Ўзбекистонга олиб кирмасдан товарларни сотиб олиш ва сотиш операциялари бўйича қандай солиқлар тўланади
Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш
Агар корхона умумий даъво муддати ўтган дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқармоқчи бўлса, аввал инвентарлашни ўтказиши лозим.
Давлат муассасасининг фойдаси қандай тақсимланади
Агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассасага даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган бўлса, бундай фаолиятдан олинган даромад ва бу даромад ҳисобидан сотиб олинган мол-мулк муассасанинг мустақил тасарруфига ўтади ва алоҳида балансда ҳисобга олинади.
Корхона тугатилаётганда ҳисоб-китоблардан ортган пул маблағларини тақсимлаш
Товарни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишда даромадни тан олиш ва солиқ оқибатлари
Иш берувчи ходимларининг тиббий кўрикдан ўтишини ташкил қилганда солиқ оқибатлари
Иш берувчи ходимларининг тиббий кўрикдан ўтиш харажатларини тўлаб берганда жисмоний шахсда имтиёз сабабли солиқ оқибатлари юзага келмайди, ижтимоий солиқ солинмайди. Фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.
Суғурта товони
Суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тарзида олинган маблағлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди.
Ижтимоий соҳада фаолият юритаётган корхонанинг қарзидан воз кечилганда солиқ оқибатлари
Агар мол етказиб берган корхона харидорнинг қарздорлигингиздан воз кечса, харидор корхонада мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад юзага келади. Агар корхонанинг ижтимоий соҳадан олинган даромадининг жами даромаддаги улуши 90% ва ундан ортиғини ташкил этса, корхонанинг жами даромадига фойда солиғининг 0%ли ставкаси қўлланилади.
Меҳмонхона хизматлари экспортида 0%ли фойда солиғи ставкасини қўллаш
Меҳмонхона хизматларини экспорт қилишда корхонангиз ҳисоб рақамига чел эл валютасида даромад келиб тушса, фойда солиғининг 0%ли ставкасини қўллашингиз мумкин.
Меҳмонхона хизматлари экспортида 0%ли фойда солиғи ставкасини қўллаш
Товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда 0%ли ставкада фойда солиғига тортилади
Юридик шахс мол-мулкни текинга ижарага олганида солиқ оқибатлари
Юридик шахсда солиқ солиш мақсадида текин олинган мол-мулк (мулкдан текин фойдаланиш ҳуқуқи) кўринишидаги даромад юзага келади.
Фоизсиз молиявий ёрдам
Қайтариш шарти билан фоизсиз молиявий ёрдам кўрсатилганда қарз берувчида ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси фойда солиғини 0% ставкада тўлаши
Агар корхонангизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан олинган даромади жами даромаднинг камида 80%ини ташкил этса (яъни депозитлардан олинган фоизлар ва бошқа даромадлар 20% ёки ундан кам миқдорни ташкил этса), у фойда солиғини 0%ли ставкада тўлайди.
Қоплаб бериладиган харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Агар корхонангиз комиссионерга қоплаб берган пул маблағларини харажат деб тан олган ва фойда солиғини ҳисоблашда чегирган бўлса, чет эллик ҳамкордан қоплатилган пуллар даромад деб ҳисобланади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter