Жавоб берамиз

Фойда солиғи

ЙТҲга учраган ижарадаги автомобилни таъмирлаш ва суғурта тўловлари бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Бу вазиятда ижара шартномасига қўшимча келишув расмийлаштириб, у асосида ижарага берувчи пулни ижарага олувчига ўтказиб бериши мумкин.

Солиқ текшируви қўшимча ҳисоблаб ундирган солиқлар чегирилмаслиги


Йўқ, корхонангиздан ундириб олинган ҚҚС суммалари чегирилмайдиган харажатларга киради.

Таъсисчи корхона банк ҳисоб рақамига пул киритишининг солиқ оқибатлари


Топширилган пул маблағлари корхона даромади сифатида қаралиши ёки қаралмаслиги томонлар келишувига боғлиқ. Таъсисчи корхонанинг банк ҳисоб рақамига пул киритиши аввал тегишлича ҳужжатлаштирилган бўлиши лозим.

Пул маблағларини хайрия қилиш чегирилмайдиган харажат эканлиги


Корхона футбол клубига маълум миқдордаги пул маблағларини хайрия қилса, ушбу харажат фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.

Ижтимоий соҳада фаолият юритувчи корхона 0 фоиз ставка қўллаши учун даромадни аниқлаш


Жами даромад СК 297-моддасига асосан аниқланади.

Бюджет субсидияларининг солиқ оқибатлари


Солиқ кодекси 48-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилиши шарти билан олинган субсидиялар фойда солиғини ҳисоблашда даромад сифатида тан олинмайди.

Қарз олувчининг МБ ставкасидан келиб чиқадиган фоизли даромади фақат солиқ солиш мақсадида тан олининади


Қарз олувчининг ушбу даромади фақатгина солиқ солиш мақсадида тан олинади. Бухгалтерия ҳисобида бу даромад тан олинмайди, шу сабабли бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттирилмайди.

Ходимнинг ўқиши учун контракт суммасини тўлаб беришда фойда солиғи


Агар корхона ўзи учун олий маълумотли кадр тайёрлаш мақсадида ходимнинг олий ўқув юртида ўқиши учун тўлов-контракт суммасини тўлаб бераётган бўлса, харажат иқтисодий жиҳатдан оқланган ҳисобланади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилади.

Сотилган маҳсулотнинг қайтарилиши ва оқибатлари


Яроқсиз холга келган маҳсулотнинг ҳисобдан чиқарилиши сизнинг вазиятингизда сотиш харажатлари ҳисобига амалга оширилади.

Кўчмас мулкни ижарага берувчи юридик шахслар томонидан ижара тўловининг энг кам ставкаларини қўллаш


Ижарага берувчи шартномада ижарага олувчи билан келишган ҳолда ҳар қандай ижара суммасини белгилаши мумкин. Шунингдек, кўчмас мулк беғараз фойдаланишга берилиши ҳам мумкин.

Ушбу иловаларнинг бир-биридан нима фарқи бор?


Фойда солиғи ҳисоб-китобига №2.1 (а) ва №2.1 (б) иловаларнинг фарқи шундаки, №2.1 (а) иловада ҳисобот даври бошига ва охирига харажатлар таркиби бўйича ажратиб кўрсатилади, №2.1 (а) иловада эса бу йўқ.

Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси асосида сотиб олинган қарз суммаси ундирилиши


Сизнинг корхонангиз қарздорга ЭҲФ тақдим этмайди.

Даъво қилиш муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини хисобдан чиқаришнинг солиқ оқибатлари


Даъво қилиш муддати ўтган кредиторлик қарзларини хисобдан чиқаришда корхонада мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад вужудга келади.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида солиқ солиш


Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудларида Солиқ кодексининг 480-2-моддасида белгиланган махсус солиқ ставкалари қўлланилишини назарда тутувчи солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.

Хизматлар таннархини бухгалтерияда тан олиш ва фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттириш


Субпудрат ташкилоти томонидан кўрсатилган хизматлар қиймати фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1 (а) илованинг 0104-сатрида ёки 2.1 (б) илованинг 0204-сатрида кўрсатилади.