Жавоб берамиз

ЖШДС

Киритилган қўшимча ҳиссани қайтариб олиш.


Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли.

Таъсисчи корхона учун бино қуриб берганида солиқ оқибатлари


Мазкур ҳолатда  бино ва иншоотлар қуриб битириб бўлинган ва кадастр расмийлаштирилган ва хужжатлар расмийлаштирилмаган. Демак, таъсисчи корхона учун бино ва иншоотларни текинга қуриб берган.

Грант маблағлари ҳисобидан лойиҳада иштирок этаётган ходимларга ойлик берилганда ЖШДС ва ижтимоий солиқ


Мазкур ҳолатда вазирлик лойиҳа бошқариш гуруҳи ходимларининг иш ҳақидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоблаши ва бюджетга тўлаши шарт.

Чет эллик жисмоний шахс Ўзбекистондаги манбадан даромад олганда солиқ солиш


Ўзбекистон норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади.

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс учун ЖШДС бўйича имтиёз


Бу ходимга ҳар ойда ойлик иш ҳақини ҳисоблаганингизда, солиқ солинадиган базадан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадни айириб ташлаб, қолган суммани солиққа тортишингиз лозим.

УФни ТМЗ билан шакллантиришнинг солиқ оқибатлари


Экспертнинг фикрига кўра, жисмоний шахснинг пулсиз шаклда киритадиган улуши унинг даромади ҳисобланмайди ва унга ЖШДС солинмайди.

Аҳолидан сотиб олинган ишлатилган қоплар бўйича солиқ оқибатлари


Ишлатилган қопларни топширганда жисмоний шахсда мулкий даромад юзага келади, лекин мазкур даромад солиққа тортилмайди.

Уй қуриш бўйича смета хужжатида иш хақи фонди солиқларни ўз ичига олган бўладими


ШНҚга асосан иш ҳақи учун сарфланадиган харажатлар таркибига ижтимоий солиқ ва ЖШДС ҳам киритилган бўлади.

Жисмоний шахс чет элда даромад олса, ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари


Мазкур ҳолатда биринчи навбатда жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти ёки норезидентлигини аниқлаш керак. Чунки жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти эканлиги ёки эмаслигига қараб, ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари фарқланади.

Корхона техникум талабасига стипендия тўлашининг солиқ оқибатлари


Корхонангиз медицина техникумининг иқтидорли ва аълочи талабаларининг бирига ўз ҳисобидан тўлаб берадиган стипендия жисмоний шахснинг бошқа даромади ҳисобланади ва солиқ агентида ЖШДСга тортилиши лозим.

Хайриядан ЖШДС


Фуқарога даромадни тўловчи шахс СКнинг 386-моддаси тартибида солиқ агенти деб эътироф этилади ва моддий наф тарзидаги даромадларни ЖШДСга тортади.

Норезидент жисмоний шахснинг мулкий даромади


Норезидентнинг пулни чегарадан олиб чиқиши ёки чиқмаслигининг тўланадиган ЖШДСга алоқаси йўқ.

ОТМда ўқиш учун контракт суммаси кредит асосида тўланганида ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш


2023 йилда таълим кредитини (фоизлари билан) қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахснинг даромадларига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда солиқ суммасини қайтариб олиш мумкин.

2 ёшгача болани парвариш қилиш бўйича нафақа миқдори, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Ишловчи оналарга (бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар бундан мустасно) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ҳар ойлик нафақалар миқдори МҲЭКМнинг 60% миқдорида белгиланган.

Устав фондидаги улушни ўз фарзандига ҳадя қилишнинг солиқ оқибати


Ота ўз ўғлига МЧЖ устав фондидади улушини ҳадя қилса, ўғил учун бу даромад ЖШДСга тортилмайди.