Жавоб берамиз

Норезидентларга солиқ солиш

Чет эллик корхонадан логистика хизматлари харид қилинганида солиқ оқибатлари


Агар корхонангиз солиқни халқаро шартнома шартларига ва амалдаги резидентлик сертификатига таянган ҳолда ушлаб қолмаган бўлса, бу тўғри.

Норезидент жисмоний шахснинг шахсий харажатлари корхона томонидан тўлаб берилганда солиқ оқибатлари


Жисмоний шахсларга текин хизмат кўрсатилгани учун уларда моддий наф кўринишидаги даромад юзага келади, ва ЖШДС, ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.

Инстаграмда реклама жойлаштириш натижасида вужудга келадиган солиқ оқибатлари


Сизнинг вазиятингизда Инстаграм ижтимоий тармоғи томонидан кўрсатилган реклама хизматлари электрон шаклдаги хизматлар ҳисобланади. Ушбу хизматларни реализация қилиш жойи ҚҚС солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳисобланади. Демак, улар ҚҚСга тортилади.

Хизматлар импортида ҚҚС тўланиши


Сизнинг вазиятингизда хизматларнинг харидори, яъни корхонангиз Ўзбекистон Республикаси юридик шахси бўлганлиги сабабли, хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди ҳисобланади. Шу сабабли бу хизматлар ҚҚСга тортилади.

Хизматларни импорт қилишнинг солиқ оқибатлари


Сизнинг вазиятингизда хизматлар импортида ҚҚС тўлаш мажбурияти вужудга келади.

Норезидент Ўзбекистон юридик шахсига транспорт хизматларини кўрсатса


Солиқни даромад тўлов манбаи - ўзбекистонлик корхона солиқ агенти сифатида ҳисоблайди ва ушлаб қолади.

Норезидентдан олинган қарз бўйича фоизларни солиққа тортиш


Норезидентга ҳар қандай қарз мажбуриятлари бўйича тўланадиган фоизлардан солиқ агентида  солиқ ушлаб қолинади. Солиқ ставкаси 10%ни ташкил этади.

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона


Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар хусусийлаштириш субъектлари бўлмайди.

Норезидентлар даромадига солиқ


Норезидентларнинг ДМ орқали амалга ошириладиган даромадларига ва ДМ билан боғлиқ бўлмаган даромадларига солиқ солиш турлича амалга оширилади

Суғурта фаолиятини амалга оширишнинг солиқ оқибатлари


Чет эллик суғурта брокерларининг резидентлик сертификатларини олишингиз керак эмас.

Чет элда кўрсатилган хизмат импорти


Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбаларидан олинган даромадлар жумласига кирмайди ва солиқ оқибатларини юзага келтирмайди.

Транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатишнинг солиқ оқибатлари


Бу хизматларни реализация қилиш жойи сизнинг вазиятингизда Ўзбекистон Республикаси ҳисобланмайди. Демак, бунда ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти йўқ.

Норезидентга тўлаб бериладиган роялтининг солиққа тортилиши


Агар кореялик корхона роялтининг амалдаги эгаси бўлса ва роялти кўринишидаги даромадни олишга бўлган ҳуқуққа ҳақиқатда эга эканлиги тасдиқномасини тақдим этса, роялти айнан нима учун тўлаб берилаётганидан келиб чиққан ҳолда корхонангиз томонидан норезидент даромадидан олинадиган солиққа 2% ёки 5% ставкада тортилади.

Хитойлик компания томонидан транспорт хизматлари кўрсатилганида солиқ оқибатлари


Сизнинг вазиятингизда хитойлик компанияга товарларни етказиб бериш учун тўлаб берган транспорт харажатларингизнинг Ўзбекистон Республикасида солиқ оқибатлари бўлмайди.

Франциялик компаниядан маслаҳат хизматларини сотиб олишда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ


Корхонангиз франциялик компанияга унинг даромадини солиқни ушламаган ҳолда тўлиқ тўлаб беришга ҳақли.