Жавоб берамиз

Умумий саволлар

Солик солиш мақсадида бозор нархи қандай тартибда аниқланади


Корхона ўзининг нарх сиёсати асосида товарларнинг сотиш баҳосини асослаши керак.

Корхона ҚҚС тўлашга ўтгандан сўнг товар кирим-чиқими бўйича текширув тайинлаш


Солиқ органи эндигина ҚҚС тўлашга ўтган корхонани текширишга ҳақли.

Айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган ставкада тўловчи солиқ тўловчиларга ҳам камерал текшируви белгиланиши мумкинми


Айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган ставкада тўловчи солиқ тўловчиларга ҳам камерал текшируви белгиланиши мумкин.

Солиқ текшируви натижасидаги жарима суммаси ошди


СК 223-м. 3-қ. 13-хатбошида кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича яширилган солиқ базаси суммаси охирги ўн икки ой учун аниқланади.

Солиқ текшируви натижасида икки баробар ҚҚС


Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши уни тўланиши керак бўлган солиқлар (йиғимлар) ва пеняларнинг суммаларини тўлаш (ўтказиш) мажбуриятидан озод этмайди.

ҚҚС манфий фарқ суммаси юзасидан камерал текширув ичига оладиган давр


Камерал солиқ текшируви 3 йиллик даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин.

E-ijara тизимида ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш


2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади.

Сотиш нархи текшириладими


Битимлар мустақил шахслар ўртасида тузилганда, уларнинг нархлари бозор нархлари деб эътироф этилади.

Солиқ органи бухгалтерия балансида акс эттирилган эскириш суммаси кўрсаткичлари билан фойда солиғидаги эскириш харажатларини таққослашмоқда


Бухгалтерия балансида акс эттирилган асосий воситалар эскириш суммаси йил боши ва йил охирига ҳолати орасидаги фарқ билан фойда солиғи ҳисоботида акс эттирилган йил давомида ҳисобланган эскиришни таққослаш тўғри эмас.

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарлар


Агар товарларингиз рақамли маркировкаланадиган товарлар таркибига кирмаса, бу ҳақда солиқ органига жавоб хати ёзишингизни ва унга импорт шартномаси нусхасини илова қилишингизни тавсия қиламиз.

Тузатилган ЭҲФ расмийлаштирилганда, солиқ ҳисоботини қайта тақдим этиш


Тузатилган ЭҲФ расмийлаштириш натижада солиқ базаси ўзгармаса, солиқ ҳисоботини қайта топшириш корхонанинг хақи, мажбурияти эмас.

Камерал солиқ текшируви чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланиладими


Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш молиявий санкцияларга кирмайди.

Қандай мол-мулк ижараси “E-ijara” тизимига рўйхатга қўйилиши шарт


Кўчмас мулкдан ва транспорт воситаларидан бошқа мол-мулк ижараси “E-ijara” тизимига рўйхатга қўйилиши кераклиги белгиланмаган.

Қайта ҳисоботда йўл қўйилган хатолик натижаси


Йил охирида тўғри киритилган охирги ҳисобот январь ойи ҳисоботини бекор қилмаган, унинг ўрнини босмаган, шунингдек ўзгартирилган (тузатувчи) ҳисобот ҳам эмас.

Касса қолдиғи лимитининг бузилиши


Касса операцияларини юритиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади .