Жавоб берамиз

Жамғармаларга умуммажбурий тўловлар

Ишчи ва хизматчилар меҳнат таътили давомида дам олиши ва соғлиғини тиклаб олиши учун бир ойлик лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам берилганда ушбу моддий ёрдам пулидан Пенсия жамғармасига ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладими? Шу ҳақда норматив ҳужжатлар асосида тушунтириш беришингизни сўраймиз.


Меҳнат таътилига моддий ёрдам рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига киради (ЎзР СКнинг 173-моддаси 4-банди). Мазкур тўловларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва ЯИТ солинади (ЎзР СКнинг 306-моддаси).

Акциядорлик жамиятининг ҳисобот йили якунлари бўйича умумий йиғилишида ҳисобот йили учун соф фойданинг 10 фоизини Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Бошқарув аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчиларни рағбатлантириш учун йўналтиришга қарор қилинди. Мукофотга қайси маблағлар ҳисобидан ЯИТ ҳисоблаб ёзилади – АЖнинг соф фойдаси ёки харажатлари ҳисобиданми? Ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?


Мукофот ҳам, ягона ижтимоий тўлов ҳам акциядорлик жамиятининг харажатларига киради.