Жавоб берамиз

Ягона солиқ тўлови

1. Улгуржи савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган вақтдан бугунги кунгача ўзимиз ишлаб чиқарган шампунь маҳсулотлар савдоси бўйича асосий ҳисоб рақами орқали (яъни улгуржи савдо корхоналари учун белгиланган махсус ҳисобрақамдан эмас) ҳисоб-китобларни амалга оширганимиз тўғрими? 2. Улгуржи савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензиямиз мавжудлиги сабабли жамиятимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган шампунь маҳсулотлари савдосида ПП-1050 сонли Қарорига биноан белгиланган ягона солиқ имтиёзи сақланиб қолинадими? 3. Имтиёз мавжуд бўлган ҳолда ижара ҳақидан ягона солиқ тўловларини амалга ошираётганлигимиз тўғрими, қандай ҳолатларда ушбу тўловдан озод бўлишимиз мумкин?


Махсус ҳисобрақам очиш ҳақидаги Хабарномани тижорат банкларига ўз вақтида ва тўғри юборилишига солиқ хизмати органлари жавобгар, ЯСТ бўйича аванс тўловларининг ўз вақтида ва тўғри ўтказилишига эса – тижорат банклари жавобгардир.

1. Ўзимиз тайёрлаб, дорихоналаримиз орқали сотаётган ностерил дори воситаларимизни савдосидан келаётган тушумдан неччи фоиз ягона солиқ тўлашимиз керак? (Доихоналар учун 3% ёки ишлаб чиқарувчилар учун 5%)? 2. Агар ностерил дори воситаларини ишлаб чиқариб, улгуржи савдоси билан шуғуллансак, неччи фоиз ягона солиқ тўлаймиз?


Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлган товарларни реализация қилиш савдо фаолияти сифатида қаралмайди (СКнинг 350-моддаси), шу сабабли корхона ўзи ишлаб чиқарган ностерил дори воситалари реализациясидан олинган тушумдан ЯСТини 5%лик ставкада тўлайди.

Агар корхона таъсисчининг тураржойи манзили бўйича рўйхатдан ўтган бўлса, ЯСТ минимал миқдори қандай аниқланади?


ЯСТ минимал миқдори таъсисчининг тураржойи бўйича эгалланган майдондан келиб чиқиб аниқланади.

Асосий фаолияти улгуржи савдо бўлган корхона қишлоқ жойда чакана савдо фаолиятини йўлга қўйса, чакана савдо учун ягона солик ставкаси канчани ташкил этади?


Сизнинг корхонангизнинг асосий фаолияти улгуржи савдо бўлганлиги учун корхонангиз улгуржи-чакана савдо фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъекти ҳисобланади ва улгуржи савдо фаолиятини юритаётган савдо корхоналари учун ўрнатилган ягона солиқ тўлови ставкаси бўйича солиқ тўлайди.

Корхона қайтариб бериш шарти билан олинган фоизсиз молиявий ёрдам бўйича ҳисобланган даромадлардан қанақа умумбелгиланган солиқ турларини тўлаши лозим? Агар корхона фаолият юритмаган бўлса ва ушбу даврда корхонанинг бошқа даромад манбаи бўлмаган бўлса, 4-чоракда фоизсиз молиявий ёрдам бўйича олинган даромаддан ЯСТ қанақа ставкада ҳисобланиши керак? Фоизсиз молиявий ёрдам бўйича ҳисобланган даромадлар бухгалтерия ҳисобида қанақа ўтказмалар билан акс эттирилади?


Қайтариб бериб шарти билан олинган фоизсиз молиявий ёрдам бўйича олинган даромадлар жами даромад таркибига қўшилган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғига тортилади.

Алкоголли ва салқин ичимликларини чакана савдоси билан шуғулланувчи корхона ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини қанақа тартибда ҳисоблаб чиқариши керак?


ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш тартиби корхонанинг асосий фаолият туридан қелиб чиқиб қўлланилади. Бунда корхонанинг асосий фаолияти алоҳида ҳар чорак учун (ортиб борувчи тартиб қўлланилмасдан) аниқланади.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда пасайтирувчи коэффициент ер участканинг умумий майдонига қўлланиладими ёки асосий фаолият учун ажратилган ер майдонигами?


ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда пасайтирувчи коэффициент корхонанинг асосий фаолият турига қараб аниқланади ва ушбу коэффициент умумий ер майдонига қўлланилади. Бунда ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ажратилган ер майдони инобатга олинмайди.

Ошхона биносида жойлашган дўкон алкогол маҳсулотларини сотишдан қандай ставкада ЯСТни тўлайдилар?


Сизнинг корхонангиз алкоголь маҳсулотларини умумовқатланиш корхонаси сифатида сотади. Бундай сотувдан тушган тушум умумовқатланиш корхоналари учун белгиланган ставка – 10% ставкада ЯСТга тортилади.

Ер солиғини тўлашда ер участкасининг қайси майдони ҳисобга олиниши лозим: корхонага тегишли умумий (27 588 кв.м) ер майдоними ёки ижарага олинган (26 042 кв.м) ер майдоними? Агар ер солиғи ер участкасининг умумий майдонидан ҳисобланса, транзит темир йўл эгаллаган ерлар учун тўланган солиқ суммасини темир йўл эгаларидан кандай тартибда коплаб олиш мумкин? Агар ер майдони (25.04.2016й) катталашган бўлса, унда қайси ойдан бошлаб ер солиғини қайта ҳисоб-китоб қилиш лозим.


ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар эгаллаган ерлар солиққа тортилмайди.

Асосий фаолият тури чакана савдо булган микрофирма томонидан истеъмол кредитидан фойдаланган холда маиший электр машиналари ва электр приборларини накд пулсиз хисоб-китоб буйича ахолига сотилишидан олинган даромадлардан кандай тартибда солик ундирилади?


Жорий ойда нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилган товар айланмаларини  ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ошган микдори  улгуржи-чакана савдо фаолияти деб хисобланади ва бу фаолиятдан тушган даромадлардан 5% лик ставкада ягона солик тулови ундирилади. Ундан ташкари ушбу фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга булишингиз ва ягона солик тулови буйича бунак туловларини тулаб боришингиз шарт.

1. Харидорга маҳсулотларни етказиб беришда транспорт харажатларни қоплаш суммасидан ЯСТ тўланадими? 2. Харидор томонидан қоплаб берилган транспорт харажатлар суммаси Сотувчи корхонанинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?


Солиқ кодекснинг 355 моддасига мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум солиқ солиш объекти бўлиб, ягона солиқ тўлови ҳисобланишида ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган жами реализация суммаси ялпи тушум таркибига қўшилади.

Давал асосида ишлаб чиқарилган махсулотни сотишдан 2015 йилда тушган тушумдан ягона солиқ тўловини қайси ставка бўйича тўлаш керак?


Солиқ кодексининг 353-моддасига мувофиқ сиз фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз ҳамда давал хом ашёсини қайта ишлаш хизматларидан 6%, тайёр маҳсулот реализациясидан эса 5% ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўлашингиз керак эди.

Агар хусусий корхона мулкдори маълум муддатга корхонанинг директорлигидан четлантирилса: 1. Корхона соф фойдаси хисобидан корхона ягона мулкдори- таъсисчисига берилган мазкур уй -жой қийматига солиқ солинадими? 2. Хусусий корхонанинг таъсисчисига ажратилган уй-жой корхона учун реализация ҳисобланадими ҳамда унинг қиймати ягона солиқ тўлови манбаси бўладими?


Хусусий корхона (ХК) мулкдорининг вақтинчалик корхона раҳбарлиги лавозимидан четлаштирилишига қарамасдан, у  корхонанинг ягона мулкдори бўлишдан тўхтамайди. Айни вақтда хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди.

Агар ишлаб чиқариш корхонаси (ЯСТ тўловчиси) ҳисобот чорагида маҳсулот ишлаб чиқарган, бироқ уни сотмаган бўлса, у амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкинми?


Фикримизча, ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида корхона  пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкин эмас.

Агар бошқа фаолият тури устун бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида саноат учун кўзда тутилган пасайтирувчи коэффициентни қўллаш мумкинми?


СКнинг 22-моддасига мувофиқ корхонанинг асосий фаолият тури унинг умумий реализация қилиш ҳажмидаги устунлиги бўйича аниқланади. ЯСТ тўловчилари учун чорак ҳисобот даври ҳисобланади (СКнинг 359-моддаси).