Жавоб берамиз

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар

Бизнинг корхонага Президентнинг 13.09.2017 йилдаги ПҚ-3271-сонли Қарорига асосан белгиланган солиқ имтиёзи тадбиқ этиладими?


Президентнинг ПҚ-3271-сонли қарори “Халқ сўзи” газетасида 2017 йил 14 сентябрда расмий чоп этилган бўлиб, унда белгиланган солиқ имтиёзлар ушбу санадан болшаб қўлланилиши мумкин.

Махсус кодлар ва стандарт талабларга жавоб берадиган янги технологик ускуналар сотиб олинганда корхона 2018 йилдан бошлаб, Солиқ кодексининг 269-моддаси 16-бандига мувофиқ тегишли имтиёзни қўллай оладими?


СКнинг 269-моддаси 16-банди кўзда тутилган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида харид қилинган янги асбоб-ускуналар ишга туширилгандан сўнг қўлланилади.

1. Икки нафар чет эллик фуқаро Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги хорижий ишлаб чиқариш корхонасини очадиган бўлса, улар қонун ҳужжатлари бўйича нималарга эътибор бериши лозим? 2. Ушбу хорижий корхона чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фойдаланадиган солиқ имтиёзларидан фойдалана оладими?


Белгиланган шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этиладиган корхоналар хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига киради ва улар тегишли солиқ имтиёзларидан фойдалана олади. 

1. "Узбекенгилсаноат" ДАК таркибида бўлмаган корхона ўз эхтиёжлари учун эхтиёт қисм ва ёрдамчи материалларни импорт асосида олиб келганида божхона тўловларидан озод этиладими? Текстиль корхоналари учун қайси турдаги эхтиёт қисм (запчасть), ёрдамчи материал ва бошқаларни олиб кириш учун имтиёз мавжуд? 2. Корхонамиз томонидан ички бозорда қалава ип сотишда ҚҚСни нул ставкада сотиши мумкинми? Агарда сотиб олувчи текстиль корхона "Узбекенгилсаноат" таркибидаги ёки унинг аъзоси бўлса у ҳолда ҚҚС кайси ставкада кўрсатилади? 3. Корхонамиз ўзи ишлаб чиқарган қалава ип махсулотини жисмоний шахсга накд пулга сотиш ҳуқуқига эгами? Бу ҳолатда қонунчилик талаблари қандай?


Йўқ, "Узбекенгилсаноат" ДАК таркибида бўлмаган корхоналар ўз эхтиёжлари учун эхтиёт қисм ва ёрдамчи материалларни импорт асосида олиб келганида божхона тўловларидан озод этилмайди.

Агар корхонамиз чармдан тикилган ярим тайёр поябзал маҳсулотларини ички бозорда сотса, ёки экспорт қилса, қайси қарор бўйича имтиёз қўллаш мумкин?


Корхонангиз кичик бизнес субъекти бўлса, ва белгиланган рўйхатда қўрсатилган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлса, у ЯСТ тўлашдан бутунлай озод этилади.

Корхонамиз Президентнинг 26.11.2010й. ПҚ-1438-сонли қарори 4-бандига стратегик инвесторга сотилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайнида Президентининг 19.11.2008й Ф-4010-сонли фармойиши 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгами?


Корхонангиз Ф-4010-сонли фармойиши билан белгиланган солиқ имтиёзларидан фақат банкрот-корхонанинг мулки негизида янгидан ташкил этилган бўлсагина фойдаланиши мумкин .

Агар 2016 йилда ташкил этилган қўшма корхонанинг 200 000 АҚШ долларига тенг устав фонди 400 000 АҚШ долларига етказилса, у хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхона сифатида солиқ имтиёзларини қўллаши мумкинми?


Хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхона учун белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажми камида 300 минг АҚШ долларини ташкил этиши керак.

1. Йигирма олти ёшдан ошган шахснинг таълим кредитини сўндириш учун йўналтирилган даромадларига ЖШДС солинадими? 2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олувчи талабанинг контракт суммасини тўлашга йўналтирилган иш ҳақига даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?

Бир марталик тиббий буюмлар тикиб сотилганда, ПҚ-1050 га мувофиқ солиқ имтиёзлари тадбиқ этиладими?


Йўқ, тадбиқ этилмайди.

Қўшма корхона ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун импорт асосида маҳсулотларни олиб келишида «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги конуннинг 12-моддаси ҳамда Божхона кодексининг 297-моддаси 9-10 бандларида қайд этилган божхона имтиёзларидан фойдаланиши мумкинми?


Ха, мумкин.

ПҚ-1050 Қарор бўйича имтиёздан қандай ҳолатда фойдаланиш мумкин?


ПҚ-1050-сонли қарорига асосан белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга берилган.

Металл шуруп ва саморезларни ишлаб чиқаришда божхона ва солиқ имтиёзлари борми?


Айнан металл шуруп ва саморезларни ишлаб чиқарувчи корхоналар учун алоҳида қонун хужжатлари билан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар белгиланмаган.

Уй-жой олиш учун очилган омонат счётига бошланғич бадал сифатида қўйилган даромадлар солиққа тортилганлигини инобатга олиб, 2017 йилда ушбу суммага имтиёз қўллаб даромад солиғини қайта ҳисоб-китоб қилиб, солиқ суммасини қайтариб олишим мумкинми?


Йўқ, бошланғич бадални шакллантириш учун қўйилган пул маблағлари бўйича имтиёз қўлланилмайди, шунинг учун ундан тўланган солиқ суммаси қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва бюджетдан қайтарилмайди.

Янги технологик асбоб-ускуналарни сотиб олган корхона АВда 11.06.2007й. 1688-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан имтиёзларни қанақа тартибда қўллаши мумкин? Ушбу имтиёзлар ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида қандай тартибда акс эттирилади?


Янги технологик жиҳозларни сотиб олиб фойдаланишга жорий этган ЯСТ тўловчи корхоналар АВда 11.06.2007й. 1688-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган тартибда ЯСТ бўйича имтиёзларни қўллаши мумкин.

1. Мақсадли солиқ имтиёз бўйича асосий восита эскириш суммасига 8530 счетини камайтирса бўладими? 2. Имтиёз эвазига харид қилинган хом ашёларни ишлаб чиқариш счети ўрнига 8530 счетдаги манба ҳисобига 8530 счетни камайтирса бўладими?


8530 “Текинга олинган мулк” счетнинг мақсадли имтиёзларни қўллашда солиқ имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлар эвазига харид қилинган асосий воситалар амортизацияси, ёки хом ашё харажатларига камайтириш қонунчиликда назарда тутилмаган.