Жавоб берамиз

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар

Ушбу 1047-сон Қарор билан белгиланган имтиёз муддати 2018 йил 1-январгача узайтирилганми?


Президентнинг "2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини қайта шакллантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2460-сон Қарорининг 8-бандига мувофиқ ушбу имтиёзнинг амал қилиш муддати 2021 йилнинг 1 январигача узайтирилган (29.12.2015 й. ПҚ-2460-сон).

ПФ-3923 га мувофиқ тиббиёт корхонаси томонидан солиқ имтиёзларидан тўғри фойдаланилганми ва бухгалтерия проводкалари билан белгиланган тартибда тўғри расмийлаштирилганми?


Аҳолига пуллик УТТ хизматини кўрсатувчи тиббиёт корхонангиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони (19.09.2007 й. ПФ-3923-сон) билан белгиланган имтиёздан фойдаланиши мумкин.

ПФ-3594га мувофиқ корхонанинг кайта Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб яна уч йилга (2012-йил декабрдан-2015-йил декабргача)солик ва ажратмалар бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми?


Қонунчиликда белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда имтиёздан фойдаланишни бошлаганингиздан кейин 5 йил давомида имтиёзни қўллаш  ҳуқуқига эгасиз.

Лента, шпагат, арқонлар ишлаб чиқарувчи корхонага 28.01.2009й. ПФ-1050 билан белгиланган имтиёзлар тадбиқ этиладими?


Агар ҳисобот даври якунига кўра умумий сотув ҳажмида ушбу маҳсулотлар реализациясидан тушган тушум 60% дан кўп бўлса, корхона 01.01.2018й.гача берилган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиши мумкин.

Калава ипдан тайёрланган ва давал асосида қайта ишланиб кирим қилинган бўзни экспорт қилинганда экспорт ҳажмидан ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ставкаси пасайиши имтиёзи бериладими? Шунингдек, калава ипни давалга берилганда солиққа тортилувчи объект юзага келадими?


Ягона солиқ тўловининг экспорт ҳажмидан келиб чиқиб пасайтириш имтиёзидан фойдаланишга ҳақли, чунки калава ип маҳсулоти ип толасидан корхона томонидан ишлаб чиқарилган.

Агар мен ишлаётган ташкилот фарзандимнинг ОЎЮда ўқиши учун ҳақ тўлаган бўлса, 2014 йил учун “Жисмоний шахсларнинг даромадлари тўғрисидаги декларация”ни топширганимдан кейин менга даромад солиғи бўйича қандай суммани қайтаришлари мумкин?


2014 йил якунлари бўйича солиқ солинадиган даромад 2 115 628,25 (7 981 608,25 – 5 865 980) сўмни ташкил қилади.

Президентнинг 28.01.2009 йилдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1050-сон Қарорига асосан хомсурп, дока ва диагональ ишлаб чиқариш корхонасига имтиёзлар бериладими?


Диагональ ишлаб чиқаришда сизга солиқ, божхона имтиёзлари ва преференциялари тақдим қилиниши мумкин. Бунда, сотув умумий ҳажмида диагональ ишлаб чиқаришдан олинган тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида  60 фоизни ташкил қилиши керак.

1. Янги импорт ускунасини фойдаланишга киритган савдо ташкилоти ЯСТ бўйича солиқ солиш базасини 25 фоизга камайтиришда ифодаланадиган солиқ имтиёзидан фойдаланиши мумкинми? 2. Автобензин реализация қилингани учун олинган ҳақ суммасидан қайси солиқ турини тўлаш лозим?


Ҳа, янги импорт технологик жиҳозни фойдаланишга киритган ташкилот АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатга олинган Қарор билан тасдиқланган Низомга, шунингдек СКнинг 356-моддасига мувофиқ ЯСТ бўйича солиқ солиш базасини 25 фоизга камайтиришда ифодаланадиган имтиёздан фойдаланиши мумкин.

Президентнинг 28.01.2009 йилдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1050-сон Қарорига асосан асфальтбетон ишлаб чиқариш корхонасига имтиёзлар бериладими?


Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарорига асосан  асфальтбетон ишлаб чиқаришда имтиёзлар тақдим этилмайди.

СКнинг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ муассиснинг қишлоқ жойларда уй-жой сотиб олиш учун йўналтирилган дивидендлари солиқ солишдан озод қилинадими? Бундай операциянинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботини тўлдириш тартиби қандай?


Муассис томонидан ўз дивидендларини (ёки уларнинг бир қисмини) ипотека кредитини ва у бўйича фоизларни сўндириш учун йўналтирилганда, у СКнинг 179-моддаси 30-бандида кўзда тутилган имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига 2-иловада кўрсатилган имтиёзлар махсус кийимни тайёр ва ярим тайёр кўринишда ишлаб чиқарувчи корхонага қўлланадими? 2.Агар имтиёзлар қўлланса, у ҳолда ўтган ҳисобот даврларида ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган ягона солиқ тўловларини қандай тартибда ва қайси муддатларда қайтариб олишимиз мумкин?


Сиз ПҚ-1050-сон Қарорга асосан имтиёзларни  сотув умумий ҳажмида тайёр тикувчилик буюмларини ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этадиган даврлар учун қўллашингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон Қарорига мувофиқ бериладиган солиқ ва божхона имтиёзлари мақсадли ҳисобланадими? Агар имтиёзлар мақсадли ҳисобланса, у ҳолда ЯСТ тўловчиси бўлган корхонада солиқ ва божхона тўловлари қандай бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади?


Ҳа, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон Қарорига мувофиқ бериладиган солиқ ва божхона имтиёзлари мақсадли ҳисобланади.