Жавоб берамиз

Валюта операциялари

Аҳолидан нақд пулга сотиб олинган қуритилган мевани экспорт қилишдан тушган валюта тушумидан қандай қисми мажбурий сотилиши керак?


Аҳолидан нақд пулга сотиб олинган, яъни ўзида ишлаб чиқарилмаган қуритилган меваларни экспорт қилишдан тушган валюта тушумининг 50% мажбурий сотилиши керак.

Валюта курси фарқининг жамғариб бориш усулини қандай қилиб тўғри қўллаш мумкин?


Валюта курсининг ҳисоби ва уни баҳолашнинг усулларини танлашда ҳақиқатдан ҳам Солиқ Кодекси, «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» тўғрисидаги 22-БҲМС Низоми ва «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби» тўғрисидаги низом билан иш юритилади.

Чет эл валютасидаги пулларимни устав жамғармани тўлдириш учун банкка топширишим мумкинми ва яна қандай ҳолатларда нақд чет эл валютасини банкка корхонамнинг ҳисоб рақамига кирим қилиш учун топширсам бўлади?


Корхонангизнинг валюта ҳисобварақларига чет эл валютасини устав фондини тўлдириш учун банк кассасига топширишингиз мумкин.

Импорт шартномани ёпиш учун биз Марказий банкнинг қайси курси бўйича қарзни тўлаб беришимиз керак: ГТД ИМ-40 бўйича 2013 йилда маҳсулот кириб келган курсдами ёки бугунги белгилаган давлат курсидами?


Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси асосида ўтган қарзни янги кредитор импорт шартномаси шартларига мувофиқ ёки қўшимча битимда белгиланган тартибда тўлаб беришни талаб этишга ҳақли. Бунда қарздорлик суммаси тарафлар келишувига биноан белгиланган Марказий банк курси бўйича сўмда тўланиши мумкин.

Сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қандай?


Экспорт операцияларини бухгалтерия ҳисобида юритиш тартиби 21-сон БҲМС “Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”, 22-сон БҲМС "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби", “Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низом” (АВ томонидан 17.09.2004 й. 1411-сон билан рўйхатга олинган) билан белгиланган.

Агар МЧЖ устав фондига хорижий инвестор улуши 50% даражага етказилгунча хорижий валютада сармоя киритиш йўли билан қўшма корхонага айлантирилса, ВМнинг 245-сон қарорига мувофиқ экспортдан тушган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотмаса ҳам бўладими? Ёки қўшма корхона янги ташкил этилган бўлиши керакми?


Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилиш кўринишидаги имтиёз халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналар учун татбиқ этилади.