Жавоб берамиз

Солиқ мажбуриятларини ижро этиш

1. Кўчмас мулк қайси қиймат бўйича баҳоланади ва ҳисобга олинади, кадастр қийматидами ёки ҳақиқий бозор қийматидами? 2. Ер корхона балансига кирганлиги учун солиқ идораларига хабарнома ёки ҳисобот топшириш керакми? 3. Корхонамиз томонидан солиқлар бўйича қандай мажбуриятларимиз бор, ер, мол-мулк солиқлари тўланадими ва қандай ҳисоботлар топширишимиз керак?


Устав капиталини шакллантиришда (акциядорлик жамиятида акцияларга ҳақ тўлашда) киритилаётган мол-мулкнинг баҳоси таъсисчилар ўртасида келишилган қийматда белгиланади (хусусий корхонада таъсисчининг ўзи белгилайди).

1. Бунда биз қандай солиқ турларини тўловчиси бўламиз? 2. Қайси солиқ турлари ҳамда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мавжуд?


Солиқ тўловчи юридик шахслар солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаши ёки умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлиши мумкин.  

Ижро варақасига асосан МИБ туман бўлими депозит ҳисобрақамига бирор даъво аризаси бўйича мол етказиб берувчи фойдасига қилинган тўловлар, давлат божи, ижро йигимлари, почта харажатлари бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?


Ижро варақасига асосан даъво аризаси бўйича тўланган жарималар, даъвогарнинг бирор-бир харажатларини қоплаш, давлат божи, жарималар, почта харажатлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар тўланган пайтда харажатларга олинади.

Корхонанинг савдо дўкони ушбу корхона рўйхатдан ўтган юридик манзилида жойлашмаган бўлса, у ЯСТни қайси ставка бўйича ва қайси туман ДСИга тўлайди?


Чакана савдо дўконининг товар оборотлари бўйича ягона солиқ тўлови мазкур дўкон жойлашган жой учун белгиланган ставкада ҳисоблаб чиқарилади ва Ягона Ғазна Ҳисобрақамига ўтказилади. 

СКнинг 312-моддасида “қуйидагилар давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлмайди: нотижорат ташкилотлар, бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадлари мустасно; ЯСТ ва (ёки) ЯЕС тўловчи юридик шахслар” дейилган. Бунга нима дейсиз?


СКнинг 313-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчилар турли хил солиқ солиш объектларига эга бўллар, улар солиқ солиш объектларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши ва тегишли объектлардан келиб чиққан ҳолда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлаши шарт.

Аҳолига суюқ бетон қоришмасини етказиб бериш бўйича хизматларни кўрсатиш учун белгиланган тартибда НКМ ўрнатиладими? Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш пайтида қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади ва бунда жисмоний шахс бўлган харидорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинадими? Жисмоний шахс хизматлар учун юридик шахснинг банкдаги ҳисобрақамига пул тўловини ўтказиши мумкинми?


Жисмоний шахсларга кўрсатилган айрим турдаги хизматларни кўрсатишда шартнома, счёт-фактура, НКМ чеки, терминал чеки каби ҳужжатлар расмийлаштирилади.

 

Йирик корхоналар қанақа солиқларни тўлайдилар? Солиқ солиш базалари қандай аниқланади ва қайси фоизларда ҳисобланади?


Йирик корхоналар умумбелгиланган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлайдилар. Улар бўйича солиқ солинадиган база СКга мувофиқ аниқланади. Солиқ ставкалари Президентнинг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454 сонли Қарорида белгиланган.

Корхона ортиқча ундириб олинган Фойда солиғи суммасини қайтиб олишга ҳақлими?


Солиқ тўловчи солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммани қатариб олишга ҳақи бор. Бу СКнинг 56-57 моддаларига асосан, белгиланган тартибда амалга оширилади.

Комитент воситачилик шартномаси асосида бошқа корхонага дори воситаларини сотиб бериш топшириғини бериши мумкинми? Бунда комиссионер томонидан сотилган махсулот (дори восита)ларни реализация килганлиги учун кандай солик окибатлари юзага келади?


Ҳа, воситачилик шартномаси асосида дори воситалари улгуржи савдо корхонаси томонидан сотилиши мумкин.

1. Улгуржи савдо корхонаси фаолият юритмаган даври учун қандай солиқларни тўлаши ва қандай солиқ ҳисоботларини топшириши лозим? 2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини иссиқхоналарда етиштириш ва уни аҳолига сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхона қандай солиқларни тўлаши ва қандай солиқ ҳисоботларини топшириши лозим? 3. Ўзида ишалаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотилари четга экспорт қилинса қандай солиқлар тўланади ва қандай солиқ ҳисоботлари тақдим этилади?


Улгуржи савдо корхоналари солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқисиз Ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўлайдилар.Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар эса (белгиланган мезонларига жавоб берса) Ягона ер солиғи (ЯЕС) тўлайдилар.

Ушбу ҳолатда А ташкилотда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?


Таъсисчи чет эллик А корхона устав фондини шакллантириш учун ускунани  С корхонага топширганда ҳар иккала корхона учун ҳеч қандай солиқ оқибати юзага келмайди. 

Бюджет ташкилоти томонидан Бюджет кодексининг 60-63-моддаларида келтирилган даромадларнинг қайсиларига нисбатан солиқлар ҳисоблаб чиқарилиши керак бўлишини ва қайсиларига нисбатан солиқлар ҳисоблаб чиқарилмаслигини ҳар бир даромад тури юзасидан аниқ кўрсатиб беришларингизни сўрайман.


Бюджет ташкилоти томонидан Бюджет кодексининг 60-63-моддаларида белгиланган даромадларнинг барчасига нисбатан солиқ имтиёзлари қўлланади.

МЧЖ таьсисчиси корхонанинг тақсимланмаган фойдасини Устав фондини оширишга йуналтирса қандай солиқ тўланади? Бир йилдан кейин Устав фонди яна шу суммага камайтирилса қандай солиқ тўланади? . 1- апрельдан бошлаб устав сифатида шакллантирса соликка тортилади дейилган. 1 - апрельгача юналтирсам 1 йилдан Кейин камайтирсам солик тулаш керак буладими? . Янги таьсисчи 3 млрд. сўм тақсимланмаган фойдани Устав фондини оширишга йуналтиради, 3 йилдан кейин таьсисчи 3 млрд. сўмга Устав фондини камайтиради? Соликка тортиладими? ((В 2017 г. доходы в виде дивидендов, направленные в уставный фонд (уставный капитал) юридического лица, от которого они были получены, не подлежали налогообложению (ч. 4 ст. 156 НК). Согласно изменениям в ст. 156 НК эта льгота отменяется с 1 апреля 2018 г. Для С этой даты налог будет взиматься со всех доходов в виде дивидендов.)) Шунга изох беринг илтимос


СКнинг 179-моддаси 19 бандига асосан, имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичидатаъсисчига унинг улуши чиқариб берилганида илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади. Мазкур имтиёз 2018 йил 1 апрелдан эътиборан амал қилмайди.

1. Ходим фарзанди учун ОЎЮ контрактини тўлашга иш ҳақини йўналтирса, ундан қанча миқдорда ЖШДС, ШЖБПТ, пенсия жамғармасига ажратма ҳисобланади? 2. Контракт тўловига қанча сумма ўтказилади?


ЖШДС ҳисоблаш учун дастлаб имтиёз қўлланадиган ва қўлланмайдиган суммани аниқлаб олиш керак.

Қайси ҳолатларда бюджетга қўшимча солиқлар ҳисобланганда даромадни яшириш ҳолати деб баҳоланади?


Солиқ текшируви натижасида жуда кўп миқдордаги солиқларнинг бюджетга тўланмаганлиги аниқланган ҳолларда корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми бўйича жиноий иши очилиши мумкин.