Жавоб берамиз

Электр энергияси ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун субсидияларнинг солиқ ва бухгалтерия ҳисоби


Бюджет субсидиялари мақсадли маблағлар таркибига киради.

Чет эл валютасида олинган бўнак билан экспорт қилишда даромадни ҳисобга олиш


Бухгалтерия ҳисобини экспорт қилинган санадаги валюта курсига мослаштириш талаб этилмайди.

Солиқ имтиёзидан фойдаланиш тўғрисида


2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар маҳаллий саноат корхоналарида ишчиларни ташиш ва овқатлантириш харажатларининг ҳар бир ходим учун ойига 1 БҲМгача бўлган қисми ижтимоий солиқ базасидан камайтирилади.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосидаги тўловни хусусий мактаб тўловига йўналтириш


Корхонага фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида хизмат кўрсатувчи жисмоний шахс ариза ёзган ҳолда ўз хизмат ҳақини фарзандининг хусусий мактабда ўқиши учун ёки қонун билан таъқиқланмаган бошқа мақсадларга йўналтириши мумкин. Бу қонун билан чекланмаган.

ҚҚС ҳисоби


Ғолиб томонидан тўланган 6 млрд сўм объектнинг якуний сотиш нархи сифатида кўрсатилган бўлса ва ушбу суммадан ортиқча маблағ харидордан ундирилмаса, ҚҚСни 6 млрд сўмга 12% сифатида қўшиб ҳисоблаш мумкин эмас, ҚҚС 6 млрд сўм ичида ажратиб ҳисобланади.

Дизель ёқилғисини комиссионер сифатида сотишда рухсатнома олиш талаби ва солиқ оқибатлари


Комиссионер сифатида дизель ёқилғисини реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш талаб этилмайди. Бундай фаолият тегишли рухсатнома асосида амалга оширилади.

МЧЖдаги улушни сотишда ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари


Ҳа, 2-битим бўйича жисмоний шахс учун ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқади.

Транспорт-экспедиторлик хизматларида АОС


Экспедиторлик хизматларингиз учун мижозга алоҳида ЭҲФ расмийлаштирасиз.

Норматив муддатда тугалланмаган қурилишга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари


Иккинчи босқич қурилиши учун рухсатнома олиш ўз-ўзидан қурилиши тугалланмаган мавжуд объектларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари қўлланилишини бекор қилмайди. Ер солиғи ва мол-мулк солиғи тайёр маҳсулот таннархига киритилмайди, улар бошқа операцион харажатлар сифатида ҳисобга олинади. Тугалланмаган қурилиш объектларига икки баравар ставкада ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади.

Улушни сотиб олиш ва сотишдаги бухгалтерия ўтказмалари


Улушни сотиб олишдаги бухгалтерия ўтказмалари ID 36911 саволингизга жавобда ёритиб ўтилган эди.

Ҳозирда ходимни асосий лавозимидан озод қилиб, ички ўриндошлик бўйича лавозимга асосий иш жойига битта буйруқ билан расмийлаштирса бўладими?


Ўриндошлик лавозимини асосий қилишда битта буйруқ билан расмийлаштириш мумкин. 

5-тоифага кирувчи ҳудадлардаги тадбиркорларга имтиёз


МЧЖнинг 5-тоифадаги туманда қайта рўйхатдан ўтганининг ўзи солиқ имтиёзларидан фойдалана олиш учун етарли эмас.

Тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноатидагилар учун имтиёздан фойдаланиш шартлари


СК 483-м. 75-қ.да белгиланган шартлар тегишли кварталнинг ҳар бир ойида бажарилиши лозим.

Улушни сотиб олишда бухгалтерия ўтказмалари


Улушнинг номинал қиймати сизнинг балансингизда юритилмайди, фақат таҳлилий ҳисобда кўрсатилиши мумкин.

Суд корхонанинг УФ миқдорини оширишни ҳақиқий эмас деб топди, оқибатлари