Жавоб берамиз
Хизмат сафари давридаги дам олиш кунлари
Агар ходим хизмат сафари вақтидаги дам олиш кунларида ишламаган, яъни дам олган бўлса, дам олиш кунлари учун ҳақ тўланмайди, фақат хизмат сафари харажатлари тўлаб берилади.
Ходимларни овқатлантиришда ҚҚС
Корхона томонидан мол-мулкни (хизматларни) ходимларга шахсий мақсадларда фойдаланиш учун бериш, агар уни (уларни) харид қилиш чоғида ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаган бўлса, реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди.
Ажратиб чиқариш шаклидаги қайта ташкил этишда таъсисчи учун солиқ оқибатлари вужудга келадими
Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишда активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални тақсимлаш
Сизнинг вазиятингизда активлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг айнан қайси қисми ажратиб чиқарилаётган корхонага ўтишини таъсисчилар ўзлари ҳал этишлари лозим.
ҚҚС тўловчисининг АОС тўловчисига қўшилиши
Агар юридик шахс қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) солиқ (ҚҚС) тўловчи бўлмаса, қайта ташкил этилаётган шахс СК 36-бўлимида белгиланган тартибда солиқни ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммасига тузатиш киритишни амалга ошириши керак.
Вақтида тугалланмаган қурилиш
Корхона жисмоний шахсга қайтариш шарти билан молиявий ёрдам беришининг солиқ оқибатлари
Агар пул кўринишидаги қарз фоиз тўлаш шарти билан берилган бўлса, корхонада фоиз кўринишидаги даромад вужудга келади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади.
Жисмоний шахсдан юк автомобилини сотиб олишда ЖШДС келиб чиқадими
Юридик шахс жисмоний шахсдан юк автомобилини сотиб олганида солиқ оқибатлари келиб чиқмайди.
“Автокамерал” дастури икки солиқнинг солиқ базасини солиштириши
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва ҚҚС солиғи бу иккита мустақил солиқ бўлиб, уларнинг солиқ базасига бир хил ҳисобланмайди.
Ходимлар учун амалга оширилган харажатларнинг солиқ оқибатлари
Корхона ҚҚС суммасини ҳисобга олмайди, ходимлар дам олиши учун олинган ЭҲФдаги суммаларни ҚҚСни қўшган ҳолда харажатларга олиб боради.
Таъсисчиси ўзгарган корхонага эски даврга доир хабарнома келди
Солиқ тўловчилар, солиқ агентлари ва ваколатли органлар солиқ муносабатларининг субъектларидир.
Фоизли даромад олинганда ЭҲФ расмийлаштириш
Молиявий хизматлардан олинадиган даромадлар, шу жумладан кредит ва заёмлар бўйича олинган фоизли даромадлар ҚҚСдан озод этилган.
Чет эл логистика компанияси товарни етказиб бериш хизматини кўрсатса, ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари
Чет эл логистика компанияси Хитойдан Ўзбекистонга молни етказиб берса, ҚҚС бўйича айланма юзага келмайди.
Мулк эвазига устав капиталининг оширилиши кеч рўйхатдан ўтказилди
Жамият уставига киритилган ўзгартиришлар давлат учинчи шахслар учун рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан кучга киради.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter