Жавоб берамиз
Яқин қариндошларнинг оғир касалликка учраши ёки бўлмаса уларнинг оламдан ўтиши сабабли сабабсиз ишга бормаганда меҳнат қонунчилигида шу каби ҳолатларда ходимнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи нормалар мавжудми?
Микрофирма раҳбарига энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ёки ундан ҳам кам миқдорда ойлик иш ҳақи белгилаш мумкинми?
Биринчи разряддан оз иш ҳақи ҳисобланса, бу давр пенсияга чиқишда стаж сифатида ҳисобга олинмаслиги мумкинми ёки бу норма фақатгина иш берувчига нисбатан тегишли жавобгарлик кўриш учун асос бўладими?
Қискартириш туфайли ишчига бошқа иш таклиф қилинмасдан ишдаш бўшаши ҳақида олдиндан ёзма огоҳлантириш келганда ишчининг қандай ҳуқуқлари бор ва иш берувчининг ҳаракатлари тўғрими? Ишчи огохлантириш муддати тугаганидан сўнг меҳнат таътилига чиқиши мумкинми?
Паспортнинг ксеронусхасини қалбакилаштириш ва мазкур ксеронусхани (паспортнинг асли ўрнига) ишга кириш учун тақдим этиш Жиноят Кодексининг 228-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари таркибини берадими?
Ишга қабул қилаётганда паспортнинг ишониб бўлмайдиган нусхаси тақдим этилиши ЖКнинг 228-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўла олмайди.
1986 йил сентябрдан 1996 йил май ойигача Тожикистонда ишлаганман. Шу йилларни нечанчи йилгача пенсияга хисоблашади?
Бюджет корхонасининг ошхонасида бош ошпаз лавозимида ишлаётган ходимнинг кизини шу корхонанинг ошхонасига ишчи хизматкор лавозимига ишга кабул килиш мумкинми? Шу каби холатларни канака расмийлаштириш зарур?
Агарда қизи отасига (онасига) бевосита бўйсинадиган ва унинг назоратида бўладиган бўлса, ишга қабул қилиш мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.
ХАТБ "Мадад Инвест Банк"га нисбатан 21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сонли Қарорга асосан солиқ имтиёзлари қўлланиладими?
Автомобиль ўғилнинг номида бўлса, отаси автомобильни бошқариш учун ишончнома бўлиши мажбурийми ва қайси қонунга асосан?
Ходимнинг талабига кўра унга аванс бермаса бўладими ва бунда қандайдир ҳужжат расмийлаштирилиши керакми?
Агар мен хозирги кунда 15-20 йилгача кредитга берилаятган уй жойдан ўз номимга олсам ва уша 15-20 йил мобайнида чет элга ишлагани боришга мажбурият тугилиб қолса хеч қандай муаммосиз чет элга ишлагани бориб келоламанми?
Ҳа, бориб кела оласиз. Лекин, банк муассасасини бу борада хабардор қилиш ва тегишли қўшимча келишув тузиш лозим бўлади.
Мен бюджет корхонасида бош хисобчи лавозимида ишлайман, бошка бюджет ташкилотида иктисодчи лавозимида фукаролик хукукий шартномаси асосида ишлашим мумкинми?
Қонун ҳужжатларида бухгалтерларнинг бюджет ташкилотларида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлашига тақиқ мавжуд эмас.
Раҳбар ва мутаҳассисларни малака ошириш курсларида ўқиганлари учун тўланган маблағнинг бир қисмини (50%) ходимнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?
Йўқ, малака ошириш курсларига ўқишга юборилган ходимнинг иш ҳақидан, унинг розилигисиз малака ошириш учун тўланган пул суммасини ушлаб қолиш мумкин эмас.
Фарзанди 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ишга тушишни сўраб ариза билан мурожаат этса, иш берувчи розилик бермаслиги мумкинми? Розилик берса унга тўланаётган бола нафақасини ойлик иш ҳақига қўшиб тўланадими? Корхона бюджет бўлмаса аёлга ҳафтасига 35 соатлик иш ўрнатилиб, унга иш вақтининг қисқартирилган, аммо тўлиқ вақт учун тўланадиган иш куни белгиланадими?
Йўқ, аёлнинг бола парваришлаш таътилини муддатидан илгари тугатишни ва ишга чиқишни сўраб ёзган аризани иш берувчи рад этишга ҳақли эмас.
Маошсиз таътил (28 кун) асосий таътил даврини ҳисоблашда календарь кунда ҳисобланадими? МКда руҳсат берилган 2 хафта, таътил даврини ҳисоблашда олиб ташланадими ёки қўшиб ҳисобланадими?
1. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини календарь кунлардан келиб чиқиб ҳисобланади.
2. Узлуксиз давом этган муддати 28 кундан иборат иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътил даври йиллик асосий таътил даврини ҳисоблашда тўлалигича ҳисобга олинмайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter