Жавоб берамиз
Бола тарбияси учун 3 йилгача мехнат таътилида булган ходимларнинг штати кискартирилиши мумкинми, агарда мумкин булса кандай процедурада амалга оширилади? Мехнат таътилида булган ходимларнинг штати кискартирилиши мумкинми, агарда мумкин булса кандай процедурада амалга оширилади?
Йўқ, иш берувчининг штат қисқариши муносабати билан уч ёшга тўлмаган боласи бор ва болани парваришлаш бўйича таътилда бўлган аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи йўқ.
Ўриндош асосида ишловчи ходимга саноат билан шугулланувчи кушма корхонада кандай иш ҳақи белгиланади ва энг кам микдори қанча? Ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шаклини тулдиришда батафсил кумаклашсангиз. Бу шаклни качон, ким ва кайси корхонада тулдирилади? Шакл мазмунига карасак факат уриндошлик асосида ишловчи ходим ишдан бушагач асосий иш жойидаги бухгалтериясига такдим этилади, тўғрими?
Ўриндошлик иш жойидан маълумотнома ходимлар бўлими томонидан тўлдирилади ҳамда асосий иш жойидаги ходимлар бўлимига топширилади.
Мен 35 ёшдаман (уйланганман, доими прописка Наманган вилоятида ) онам акамнинг квартирасига Конуннинг 2-банди буйича 2012 йилда доимий прописка дан утган. Мен акамнинг квартирасига доимий пропискадан утсам буладими ёки онам прописка килинган уй майдонига пропискалан утсам буладими?
Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2016 йилдаги 336-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби такомиллаштирилди. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.
Shu holatda avvalgi turgan joyi bilan shartnomani bekor qilmasdan turib(ko'pchilikni ovora qiladi, boshqalarning vaqt va mablag'i ketishiga sababchi bo'ladi) boshqa joyga shartnoma va vaqtincha ro'yxatdan o'tishi mumkinmi? Bu holatda qanday yo'l tutiladi?
Бошқа манзилда бўйича рўйхатдан ўтиш ва ижара шартномасини тузиш учун муқаддам тузилган ижара шартномаси бекор қилиниши қонунчиликда назарда тутилмаган. Шу билан бирга, фуқаро прописка қилинган жойда яшаши шартлигини инобатга олиб, муқаддам тузилган ижара шартномасини бекор қилиш тавсия этилади.
Ходим касаба уюшма қўмитасига аъзо бўлмай туриб, жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча тўловларни олишга хақлими?
Ходим касаба уюшма қўмитасига аъзо бўлмай туриб, жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча тўловларни олишга хақлидир.
Банк хисоб раками ким томонидан хатланган булса уша орган томонидан ечиладими ва бу кайси хужжатларда ёзилган?
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича тўхтатиб турилган операцияларни тиклаш тегишли назорат қилувчи органнинг қарори асосида амалга оширилади.
Корхонанинг банкдаги ҳисобрақамида солиқларни тўлаш учун инкасса талабномаси мавжуд бўлган ҳолда кафиллик шартномасига асосан навбатсиз кредит тўловини тўлаб бериш мумкинми?
Кўрсатилган хизматлар учун натура шаклида материаллар бериш бартер хисобланадими ва қонуний бўладими?
Тошкент шахрига отамнинг уйига руйхатга тура оламизми?
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова) рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ, қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади.
Банк ўз интернет сайтида берган ёлғон ахборот учун қонун олдида қандай жавобгарликга эга?
Банкнинг расмий сайтида жойлаштирилган маълумотлар нотўғри бўлса, қонун ҳужжатлари талабларига зид ҳисобланади.
Корхонанинг банкдаги ҳисобрақамида солиқларни тўлаш учун инкасса талабномаси мавжуд бўлган ҳолда кафиллик шартномасига асосан навбатсиз кредит тўловини тўлаб бериш мумкинми?
Кафилнинг асосий ҳисобварағида соликларни тўлаш учун инкасса талабномаси мавжуд бўла туриб, бошқа пул талаблари юзасидан тўловларни, яъни кредит тўловларини амалга ошириш қонунчиликка зид ҳисобланади.
1. Корпоратив картага хизмат курсатишда чекловлар мавжудми? 2. Корпоратив картага хизмат курсатишдан бош тортган савдо дуконлари еки идораларга кандай маъмурий жавобгарлик мавжуд?
1.Коровул булиб ишлаётган ходимлар ўтёқар лавозимида хам ишлашлари Вазирлар махкамасининг 18 октябр 2012й №297 карорига асосан ўриндошлик бўлиб хисобланадими ёки бир неча касб лавозида ишлаш деб саналадими? Шунга асосан, бир неча касб деб қўшилган вазифанинг 30% ойлик маошини тулаймизми ёки бўш вакансия булганлиги учун 50% тўланадими? 2.Ўқитувчига ёзги мавсумда таътил учун ва таътилдан кейин ўкитувчилик учун ўртача ойлик маоши тўланадими?
- Сизнинг вазиятингизда қоровул бўлиб ишлаётган ходимнинг ўтёқар лавозимида ҳам ишлаши бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартибида расмийлаштирилиши керак.
Мени огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишди. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми?
Штатлар жадвалини тузиш тартиби қандай?
Штат жадвали ташкилотнинг ички расмий ҳужжати бўлиб, унда ташкилотнинг ички тузилмаси, штат таркиби ва штат сони қайд этилган бўлади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter