Жавоб берамиз

Ходим ҳар иккала лавозим бўйича бир вақтнинг ўзида меҳнат таътилига чиқди ва меҳнат таътилининг охирги куни билан ички ўриндошлик асосида 0,5 ставкада ишлаб турган декан ўринбосари лавозимидан ўз аризасига асосан ишдан бўшади. Ходимга бериладиган меҳнат таътили ёки ишдан бўшаш учун ҳақ қандай тартибда ва қанча миқдорда ҳисобланади?


Ўриндошлик асосида ишлаш – бу ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.

Ташкилот раҳбарияти талабага ўқишдан кейин саккиз соатлик иш кунида ишлашга ижозат бериши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қайси норматив ҳужжатлар асосида?


Ҳа, иш берувчи талабанинг ўқиш вақтидан бўш пайтда унга 8 соатлик иш куни ўрнатиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириши мумкин. Меҳнат қонунчилиги талабаларга иш ва кундузги ўқишни бирга олиб боришни тақиқламайди.

Мен МЧЖда бухгалтер бўлиб ишлаб туриб, магистратурага ўқишга қабул қилиндим. Ҳозир ишни ўқиш билан бирга олиб бормоқдаман. Мени ўриндошликка ўтказишди, чунки раҳбарнинг таъкидлашича, биринчи ўринда – магистратурада ўқиш ҳисобланади. У ҳақми?


Иш ўқиш вақтидан бўш пайтда бажарилиши керак деганда раҳбарингиз ҳақ. Сиз билан ўриндош каби меҳнат шартномаси тузиш масаласида эса  у хато қиляпти, чунки ўқув юрти сиз учун асосий иш жойи ҳисобланмайди.

Кундузги бўлим талабаси тўлиқ иш кунида ишлаши ва МЧЖ директори лавозимини эгаллаши мумкинми?


Йўқ, бу ғайриқонунийдир

Магистратурада таълим олаётган талабани ишга тўлиқ ставкага қабул қилишимиз мумкинми?


Амалиётда бу нормадан кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабаларни ўқиш вақтидан бўш вақтда ишлаш учун ишга қабул қилишни расмийлаштиришда фойдаланилади

МЧЖ директорининг таътилга чиқиши ҳақидаги буйруқ таъсисчилар томонидан чиқариладими ёки бошқача тарзда расмийлаштириладими? Ушбу буйруқнинг намунаси борми?


МЧЖ директорининг таътилга чиқиши ҳақидаги буйруғи таъсисчилар билан келишилган ҳолда, директорнинг ўзи томонидан чиқарилади.  

Меҳнат кодексининг 41-моддаси 2-қисмидаги муддатга тушунча берсангиз, қонунда аниқ сана кўрсатимагани учун жамоа шартномасининг ўзгартириш ёки янгисини тузишни ҳохлаган муддатгача кечиктириш мумкинми?


Агарда жамоа шартномаси муддати тугаб, томонлар уни янги таҳрирда қабул қилиш мақсадида музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар бермаса, амалдаги таҳрир ўз кучида қолади ва уни янги таҳрирда қабул қилиш Меҳнат кодексининг 41-моддасида томонларнинг мажбурияти сифатида белгиланмаган.

Корхона ҳисоб рақамидан (картотека-2 мавжуд) бевосита хизмат кўрсатиш фаолияти билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларимиз учун тўловларни амалга ошириш учун тушумнинг 5% миқдоригача пул маблағларини олишимиз мумкинми?


Банк томонидан мижознинг ҳисобварақда турган пул маблағларини тасарруф қилишни чеклаши қонунсиздир, бу пул маблағларини хатлаш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно.

2014 йил май ойида мехнат таътилида бўлдим. Июн -июль ойлари тулик ишлаб 8 августдан хомиладорлик ва тугиш таътилига чикдим. Фарзандим 1 ёшга тулгач 2015 йил 1 ноябрдан 2016 йил 1 мартгача яна 4 ой ишладим. 1 мартдан хомиладорлик ва тугиш таътилига чикдим. Саволим мен 19 июлдан бошлаб 2 ёшгача бола парвариши таътилига чикишдан олдин мехнат таътили олишга хақлиманми?


Ҳа, келтирилган мисолда йиллик асосий меҳнат таътилини олишга ҳаққингиз бор.

Олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишда бўлган даврида Олий таълим муассасаси уларнинг 288 соат ўқув юкламаларини олдиндан қайта тақсимлайди. Зиммасига қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишда бўлган профессор-ўқитувчининг 288 соат дарсни ўтиш юклатилган профессор-ўқитувчиларга иш ҳақи тўланадими? Агар тўланса қанча миқдорда ва қай тартибда?


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказган педагогларга иш ҳақи тўланиши керак.

Таътилни Испанияда ўтказишни режалаштиряпмиз. 10 яшар фарзандим визалар ва рухсат бериш бўлими қўйган амалдаги стикер ёпиштирилган паспортга эга, унда кузатувчи шахс сифатида мен (она) қайд этилганман, менинг номим бўлган кузатиш муҳри босилган. Икковимиз учамиз. Чегарани кесиб ўтиш учун шунинг ўзи етарлими ёки кесиб ўтиш пайтида яна қандайдир ҳужжатларни тақдим этиш керак бўладими?


Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2008 й. ЎРҚ-139-сон "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунинг 14 – моддасига асосланиб  шуни айтиш мумкинки - Ҳар бир бола ғайриқонуний кўчирилишдан ва чет элдан қайтарилмасликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Боланинг чет элга сафарлари фақат ота ва онанинг ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахслар акцизли товарларни сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни ДСИга тақдим этишлари шартми?


Ҳа, шарт. Адлия вазирлигида 2004 йил 26 июлда 1390-сон билан рўйхатга олинган низомнинг талабларига кўра акцизли товарларни сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан ҳам тақдим этилиши кўзда тутилган.

Ходим олдиндан 3 ойлик иш хақини беришни ариза орқали сўради. Унинг бу талабини қондириш қанчалик тўғри?


Жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ходимга олдиндан иш ҳақини тўлаш нотўғри бўлади.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ишлаган давримни меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйишнинг иложиси борми?


Якка тадбиркорларнинг меҳнат стажини белгилаш туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Веб сайтлар, электрон манзиллар яратиш, уларни созлаш хамда электрон дастурлар тайёрлаш ва сотиш фаолиятларини амалга ошириш учун лицензиялар талаб килинадими? Ушбу холатда солиққа солиш тартиби кандай булади?


Электрон дастурни сотиш учун лицензия талаб қилинади, дастур яратилишини ташқил қилган ва унга нисбатан мутлақ мулкий ҳуқуққа эга бўлган юридик шахслар томонидан сотилиши ёки дастурнинг қиймати ускуна (сервер, принтер ва х.к.) қийматига киритилган ҳолатлари бундан мустасно.