Жавоб берамиз
Кредит бўйича фоизлар ҳуқуқий ворис томонидан тўланишининг солиқ оқибатлари
Кредит бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар кредит шартномасида кўрсатилган ҳақиқий ставкадан келиб чиқиб чегириладиган харажат ҳисобланади.
Ичимлик ишлаб чиқарувчисида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Алкоголли маҳсулот ва алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилган сувнинг ҳажми ишлаб чиқарувчи юридик шахслар учун солиқ базаси ҳисобланади.
Товар эркин муомалага чиқарилгандан кейин тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш
Корхона қўшимча тўланган ҚҚС суммасини божхона қийматига тузатиш киритишни расмийлаштириш (тузатилган БЮД) санасида ҳисобга олишга ҳақли.
Маркировкаланган совға
Амалга ошмаган импорт натижасида солиқ режими ўзгарадими
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб импорт шартномаси тузилган ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади.
Малака ва меҳнат унумдорлигини қандай тушунсак бўлади?
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимлар дега тушунча қонунчиликда аниқ берилмаган.
Шубҳали корхона ҳисобланган контрагентдан олинган товар ва хизматлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни тиклаш шартми
Аввалги даврлар учун ҳисобга олинган ҚҚС суммаларини тиклаб бюджетга тўлаб бериш ёки тикламасликни А корхона ўзи ҳал қилади.
Маҳсус техника
Норезидентнинг фуқаролик тусидаги шартнома бўйича даромадларининг солиққа тортилиши
Предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган, тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киради.
Текинга олинган НМАни ҳисобга кирим қилиш ва бунинг солиқ оқибатлари
Сизнинг вазиятингизга НМАнинг бозор баҳосини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаса, ушбу НМА корхонага кирим қилинган кундаги 100 минг АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентида бошланғич қийматни аниқлаш ва ҳисобга кирим қилиш мақсадга мувофиқ. Агар бунда 7-сонли БҲМС 15-бандида назарда тутилган бошқа харажатлар ҳам амалга оширилган бўлса, улар ҳам НМАнинг бошланғич қийматига киритилади.
Йил охиридаги айланма
Жами даромад юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан ҳисобот (солиқ) даври мобайнида олинган даромадлардан иборатдир.
Замонавий қадоқ
Қадоқлар борасида техник регламент мавжуд бўлиб, ушбу регламент қадоқларга нисбатан турли талабларни белгилайди.
Ҳусусий бандлик агентлигининг солиқлари
Хусусий бандлик агентликлари фаолияти «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади.
Корхона ҚҚС тўлашдан айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтганда, ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш
Солиқ тўловчи мақомини йўқотганда илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммасига тузатиш киритилиши лозим.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter