Жавоб берамиз

Фойда солиғининг 8 ва 9 иловалари қайси ҳолатда тўлдирилади


Солиқ тўловчи фақатгина  фойда юзага келганда уни олдин кўрилган зарар ҳисобига камайтириши мумкин.

Корхона ичидаги ТМЗ ҳаракати ҚҚС солинадиган айланмами


Корхонангиз томонидан ишлаб чиқарилган ТМЗ хом ашё ёки ярим тайёр маҳсулот бўлишидан қатъий назар, уни шу корхона ичида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун бошқа цехга берганингизда, ҚҚС солинадиган айланма вужудга келмайди.

Agar ushbu xodim xizmat safariga yuborilsa, xizmat safari xarajatlari to'lab beriladimi? Shtatlar jadvaliga asosan ishlaydigan xodim bilan fuqarolik shartnomasi asosida ishlaydigan xodimning huquq va majburiyatlari bir xilmi, ya'ni jamoa shartnomasi va ichki nizom tartiblariga bir xilda amal qiladimi?


Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома доирасида бажариладиган иш ёки хизматлар бошқа ҳудудда амалга оширилиши керак бўлса, бундай ҳолат шартнома матнида алоҳида белгилаб ўтилгани мақсадга мувофиқ. 

ЯТТ аввал тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми


Сиз енгил автомобилни ЯТТ сифатида эмас, ундан аввал ЯТТ бўлмаган жисмоний шахс сифатида импорт қилгансиз. Шу сабабли автомобилдан тадбиркорлик мақсадида фойдалансангиз ҳам, импорт чоғида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга ололмайсиз.

Санаторийдаги тозалаш иншооти учун мулк ва ер солиқларидан имтиёзлар


Коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди.

Ходимларга амалга ошириладиган тўловларнинг солиқ оқибатлари


Ушбу тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва ходимларнинг бошқа даромадлари бўлиб, ЖШДСга тортилади.

Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда асосий воситаларни балансда акс эттириш


Бир корхона бошқа корхонага қўшиб олинаётганида, икки корхонанинг баланс кўрсаткичлари сатрма-сатр бир-бирига қўшилади. Асосий воситалар бўйича ҳам шундай.

Харидор сотиб олаётган товарига текин товар қўшиб беришни талаб қилса, солиқ оқибатлари


Товар текин беришда солиқ оқибатлари шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлай олишлигига боғлиқ.

Санаторийнинг тозалаш иншоотларига мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёз қўлланиладими


Мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлар соғлиқни сақлаш объектларига қўлланилади.

Қайси моддага асосан ишдан бўшатса тўғри бўлади?


Меҳнат кодексининг 155-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчи ташаббуси билан ҳам амалга оширилиши мумкин. 

Товар кўринишидаги қарзни пул билан қайтаришда солиқ оқибатлари келиб чиқадими


Сизнинг вазиятингизда таъсисчи даромад олган деб ҳисобланмайди, у корхонага товар билан берган қарзини шу суммада пул кўринишида қайтариб олган.

Зарар ҳолатида айланмадан солиқ


Солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Ходимларга транспорт ва овқатланиш харажатлари қоплаб берилиши ЖШДСга тортилади


Озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жумласига киради.

Ҳусусий мактабда ўзини ўзи банд қилиш тарзидаги репетиторлик


Ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади.

Уюшмага имтиёз


Юридик шахслар ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш ва муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадидаги бирлашмалари нотижорат ташкилоти ҳисобланади.