Жавоб берамиз
Санаторийдаги иссиқхона учун мулк ва ер солиқларидан имтиёзлар
Мол-мулк солиғи ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ базаси маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари мустасно), жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади.
Касаба уюшмасига ажратма корхона харажатими
Йўқ, ходимнинг ойлик маошидан касаба уюшмасига ўтказилган 1% ушланма фойда солиғи ҳисоб-китобида харажат сифатида тан олинмайди.
Товарни бозор қийматидан паст нархга сотишнинг солиқ оқибатлари
Амалдаги Солиқ кодексида товарни сотиш баҳоси унинг таннархи билан эмас, балки бозор қиймати билан солиштирилади. Товар бозор қийматидан арзон нархга сотилса, ҚҚС ва фойда солиғини бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш керак.
Валютанинг қайтарилиши
Ҳар бир солиқнинг ўз солиқ солиш объекти мавжуд бўлиб, савол матнидан тавсифланган вазиятда пулнинг қайтарилиши биронта солиқнинг солиқ объекти эмасдир.
ҚҚС тўлашга ўтиш муддати ўтиб кетганида хатоликни тузатиш
Сиз солиқ органига ёзма мурожаат қилиб ўтиб кетган даврлар учун онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеклари ва ЭҲФларни тузатиш имкониятини яратиб беришни сўрашингиз керак.
ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга қўйиш тартибини бузишда жарима
Солиқ тўловчилар қайси санадан бошлаб ҚҚС тўлашга ўтишлари 462-моддасида белгиланган, турли ҳолатларда ҚҚС тўлашга ўтиш саналари турлича.
Насияга автомобиль савдоси
Автомобиль ижарага берилганда хизмат реализация қилинган бўлади, сотилганда эса товар реализация қилинган бўлади, реализация мавжуд экан ҚҚС мажбурияти юзага келади.
Инвентаризация натижасида камомад аниқланса солиқ оқибатлари
Инвентаризация натижасида камомад аниқланса, камомад суммаси реализация қилиш бўйича айланма деб қаралмайди, балки кирувчи ҚҚСга тузатиш киритилади.
Қабул қилинган хизматларнинг бухгалтерия ҳисоби
Хизматлар учун махсус техника орқали кўрсатилган хизматлар "1С"да тегишли ҳужжатлар ва мақсаддан келиб чиқиб бухгалтерия ўтказмалари орқали расмийлаштирилади
Директор в.в.б. қандай расмийлаштирилади, меҳнат шартномасига қўшимча киритиладими? Директор в.в.б. қандай ҳужжатга асосан иш юритади (устав ёки бошқа ҳужжат)?
ОТМ профессор-ўқитувчилари стажировка вақтида масофадан туриб ишласа бўладими?
Профессорлар ва олий таълим муассасалари ўқитувчиларига узоқ муддатли хорижий стажировка давомида масофадан туриб ишлашга рухсат этилади, агар қонунчиликда белгиланган талаблар бажарилса.
Ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш тартиби
Ишдан бўшатиш нафақаси ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ходимнинг ишдан маҳрум бўлиши оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга ошириладиган, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бир йўла бериладиган пулли тўловдир.
Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганда далолатнома тузиш
Солиқ солиш мақсадида акс эттирилган даромадни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
УФни ТМЗ билан шакллантиришда ЖШДС тўланадими
Жисмоний шахснинг пулсиз шаклда киритадиган улуши унинг даромади ҳисобланмайди ва унга ЖШДС солинмайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter