Жавоб берамиз

Мактаб учун 3,8 млн сўм тўлов – ЖШДСдан қанча тежаш мумкин


Фарзандининг нодавлат мактабда таълим олиши учун тўланган ойлик тўловнинг 3 млн сўмгача бўлган қисми ЖШДСдан озод этилади. Агар тўлов 3,8 млн сўмни ташкил этса, 3 млн сўмга имтиёз қўлланилиб, қолган 800 минг сўм умумий белгиланган тартибда ЖШДСга тортилади.

Трансферт нархларнинг ер қаридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига таъсири


Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича трансферт нархни белгилаш қоидалари адвалор солиқ ставкаси қўлланиладиган фойдали қазилмаларга нисбатан татбиқ этилади.

Ижара билан шуғулланувчи корхона 6% ҚҚСга ўта оладими


Асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолият (СК 60-м. 2-хатб.).

Қарзнинг бир қисми 3-шахс томонидан тўлаб берилса, ҳисобга олинган ҚҚСга таъсир кўрсатадими


Таъсисчи томонидан тўлаб берилган 5 млн сўм ҳисобга олинган ҚҚС суммасига таъсир кўрсатмайди.

Солиқ аудитидан ўтказилган давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби рад этилиши асослими


Жамият томонидан 2026 йилда аввалги уч йил учун ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этилганда, ушбу ҳисоботлардаги ўзгаришларга сабаб бўлган ҳолатлар солиқ аудити ўтказилган вақтда мавжуд бўлмаган ёки аудит доирасида ҚҚС ҳисобланиши ва тўланиши текширилмаган бўлса, солиқ аудити ўтказилганлигининг ўзи аниқлаштирилган ҳисоботларни қабул қилишни рад этиш учун асос бўлмайди.

Қарз шартномасининг рўйхатга қўйилиши


Қарз (молиявий ёрдам) ва омборда омонат сақлаш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш белгиланган.

Хорижий таъсисчили корхонанинг фаолияти, бухгалтерия ҳисоби ва солиқлари


Туркманистон фуқароси таъсис этган, дизель, битум ва кабель каби товарларни Ўзбекистонга импорт қилиб сотадиган корхонада таъсисчининг хорижий фуқаро эканлиги асосидагина алоҳида солиқ имтиёзлари қўлланилмайди.

АОС тўловчиси импорт амалиётини амалга оширди


СКга кўра импортерларга айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайди ва улар ҚҚС тўлайди.

НТТда солиқ оқибатлари келиб тушмаслиги учун пул тушумлари қандай расмийлаштирилиши керак


Хитой корхонасидан ННТнинг банк ҳисобварағига конференцияни ташкил этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маблағ келиб тушиши, агар ушбу маблағлар ННТнинг устав фаолиятини амалга ошириш учун мақсадли ва беғараз равишда ажратилса, солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.

Таълим соҳасидаги корхона учун солиқ имтиёзлари


Агар корхона солиқ имтиёзларини қўллаш учун шартларга мувофиқ келса, уларни қўллашга ҳақли.

Жисмоний шахснинг VISA-картасига қайтариб ўтказилган пули солиққа тортиладими


ЖШДСга тортиладиган даромадлар Солиқ кодексининг 371-377-моддаларида белгиланган ва ушбу моддаларда вазиятда келтирилган ҳолатга мос келадиган даромад тури йўқ.

Қуёш панеллари орқали электр энергиясини ишлаб чиқариб истеъмол қилиш


Корхона томонидан ўрнатилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ва корхонанинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун истеъмол қилинган электр энергияси корхона даромади ҳисобланмайди.

Соддалаштирилган ҚҚСга ўтишда ТМЗ қолдиқлари бўйича солиқ суммаларини тиклаш


Солиқ қўмитаси ходимларининг жавобларидан келиб чиққан ҳолда, бунда ўтиш санасидан олдинги охирги 12 ой ичида кирим қилинган ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚСни тиклаши керак бўлади.

Хусусий мактабга ҳомийлик: кимда қандай солиқ мажбурияти юзага келади


Хусусий мактабга ҳомийликда солиқ оқибатлари ердам шаклига боғлиқ. Бинони текинга қуриб беришда жамиятда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича мажбуриятлар юзага келади, пул маблағлари берилганда эса улар жамият учун чегирилмайдиган харажат, мактаб учун эса солиқ солинадиган даромад ҳисобланади.

Солиқни тўлаш кечиктирилганлиги учун пеняни тўламаслик мумкинми