Жавоб берамиз

Йирик солиқ тўловчилар мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозимми?


Қандай ташкилотлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим эканлиги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасида белгиланган.

Қурилиш майдонида мавжуд кўчмас мулк ўрнига бошқа кўчмас мулк берилиши бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Дўконларни реализация қилиш ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади, солиқ ставкаси 12%.

Божхона қиймати ва фактура қиймати орасида фарқ корхонанинг даромади ҳисобланмайди


ҚҚС кечиктириб тўланганда СК 266-моддасининг талаблари бажарилса, солиқ суммаси ҳисобга олиниши мумкин. Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ижтимоий солиқни 1%ли ставкада тўлай олмаслиги


Йўқ, сизнинг корхонангиз чакана савдо фаолияти билан эмас, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Шу сабабли ижтимоий солиқни 1%ли ставкада тўлай олмайди.

Тўланган солиқ ҚҚС ҳисоб-китобида кўринмаса, нима қилиш керак


Агар норезидент томонидан кўрсатилган хизмат ҚҚСга тортилса, корхонангиз солиқ агенти сифатида бюджетга ҚҚС тўлаб бериши керак эди. ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати СК 37-бобига мувофиқ тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради.

Ўқув маркази солиқ имтиёзларини қўллаши учун ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай бўлиши керак


ҚҚС, фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиқларидан имтиёзни қўллаш учун ўқув марказининг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай эканлигининг аҳамияти йўқ. Имтиёзлар қўлланилишининг шарти – таълим хизматлари кўрсатилиши.

Қурилиши тугалланмаган турар жой мол-мулк солиғи объекти бўлиши


Ҳа, қурилаётган объектингиз солиқ органи томонидан қурилиши тугалланмаган объект деб тан олиниб, солиқ қўшимча ҳисобланганлиги тўғри.

Уй қуриш бўйича смета хужжатида иш хақи фонди солиқларни ўз ичига олган бўладими


ШНҚга асосан иш ҳақи учун сарфланадиган харажатлар таркибига ижтимоий солиқ ва ЖШДС ҳам киритилган бўлади.

Солиқ қўшимча ҳисобланиб тўланганида, пеня ва СОРЖга ажратма тўланиши


Солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатини бузган тақдирда тўлаши лозим бўлган пул суммаси пенядир.

ЙТҲга учраган ижарадаги автомобилни таъмирлаш ва суғурта тўловлари бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Бу вазиятда ижара шартномасига қўшимча келишув расмийлаштириб, у асосида ижарага берувчи пулни ижарага олувчига ўтказиб бериши мумкин.

Солиқ текшируви қўшимча ҳисоблаб ундирган солиқлар чегирилмаслиги


Йўқ, корхонангиздан ундириб олинган ҚҚС суммалари чегирилмайдиган харажатларга киради.

Жисмоний шахс чет элда даромад олса, ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари


Мазкур ҳолатда биринчи навбатда жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти ёки норезидентлигини аниқлаш керак. Чунки жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти эканлиги ёки эмаслигига қараб, ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари фарқланади.

Корхона сотилганда солиқ оқибатлари


Корхона сотилганда унинг таъсисчисида ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин.

Жисмоний шахсларнинг ер солиғи аввалги йиллар учун ҳам қўшимча ҳисобланиши мумкинми


Солиқ органида ҳозирда ўтказилаётган текширув жисмоний шахсларнинг ер солиғи тўғри ҳисобланишини 2021-2024 йиллар учун текшириб чиқишга ва солиқ кам ҳисобланган бўлса, қўшимча ҳисоблашга ҳақли.

Шаҳарни ободонлаштириш бўйича харажатлар ҚҚС суммаси билан бирга чегирилмайдиган харажат эканлиги


Мисолингиздаги 112 млн.сўмлик харажатнинг ҳаммаси чегирилмайдиган харажат деб тан олинади.