Жавоб берамиз
Ходимлар даволанишини тўлаб беришда солиқ оқибатлари
Агар ходимларнинг йил давомида биринчи марта 100% бепул даволанишлари ва 2-марта даволанишларининг 50%и жамият томонидан тўлаб берилса, бу улар учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади.
Пудратчи буюртмачига бажарилган ишларни бир қисмини текинга берса
Сизнинг ҳолатда қурилиш объектининг 25% миқдоридаги хизматлар буюртмачига текинга кўрсатилмоқда. Ушбу ҳолатда солиқ оқибатлари ва ЭҲФ расмийлаштириш бепул хизмат кўрсатиш иқтисодий жихатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилишига боғлиқ.
Товарлар экспортида ҚҚС ва фойда солиғини 0%ли ставкада тўлаш
Товарни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишда даромадни тан олиш ва солиқ оқибатлари
Чегирма билан товар сотишда солиқ оқибатлари
ҚҚС ҳисоб-китобида чегирмаларнинг тўғри акс этиши уларни ЭҲФларда тўғри кўрсатишга бевосита боғлик.
Ўз маҳсулотидан қурилишда фойдаланиш
Умуман олганда тавсифланган вазиятда (ўз маҳсулотини ўз қурилишида фойдаланиш билан боғлиқ) солиқ мажбуриятлари юзага келмайди.
Иш берувчи ходимларининг тиббий кўрикдан ўтишини ташкил қилганда солиқ оқибатлари
Иш берувчи ходимларининг тиббий кўрикдан ўтиш харажатларини тўлаб берганда жисмоний шахсда имтиёз сабабли солиқ оқибатлари юзага келмайди, ижтимоий солиқ солинмайди. Фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.
Иш берувчи касаначилар даромади бўйича ижтимоий солиқ тўлайдими
Мажбурий тиббий кўрик
Қонунчиликда белгиланган тоифадаги шахсларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш иш берувчининг зиммасига юклатилган бўлиб, ходимлар мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмайди.
Автокамерал текшируви бўйича талабномада ҚҚС қўшимча ҳисобланиши
2022 йил 1 январдан кейин савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчасида онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса билан бир вақтда бошқа турдаги (иккиламчи) фискал маълумотлар ҳисобини юритиш тизимларидан фойдаланиш тақиқланади.
Товар таннархидан паст нархда сотилда солиқ оқибатлари
ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ базаси аниқланганда товар (хизмат) нинг таннархи эмас, унинг бозор қиймати ҳисобга олинади.
Бинони сотишда аввал ҳисобга олинмаган ҚҚСни ҳисобга олиш
Бинони сотишда банк уни сотиб олишда ҳисобга олинмаган ҚҚС суммасига ўзгариш киритиб, солиқни ҳисобга олишга ҳақли
Асосий восита сотилганда солиқ оқибатлари
Бино реализация қилинганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади. Солиқ солиш базаси бинонинг бозор қийматидан ҳисобланади.
Суғурта товони
Суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тарзида олинган маблағлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди.
Ижтимоий соҳада фаолият юритаётган корхонанинг қарзидан воз кечилганда солиқ оқибатлари
Агар мол етказиб берган корхона харидорнинг қарздорлигингиздан воз кечса, харидор корхонада мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад юзага келади. Агар корхонанинг ижтимоий соҳадан олинган даромадининг жами даромаддаги улуши 90% ва ундан ортиғини ташкил этса, корхонанинг жами даромадига фойда солиғининг 0%ли ставкаси қўлланилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter