Жавоб берамиз
Фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳисобга олиш керакми
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳисобга олинмайди.
ҚҚС ставкаси ва коммунал хизматлар тарифидаги ўзгариш
СКга киритилган ўзгариш билан сиз кўрсатаётган хизмат бўйича айланмага солинадиган ҚҚС ставкаси ўзгарди, хизматларингиз учун тариф ўзгармади.
ҚҚС бўйича имтиезни қўллаш
Ҳисобга ўтказилиши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади.
Рақамли актив
Устав фондидаги улушни шакллантиришда бухгалтерия ўтказмаси
Битим нархи солиқ органи томонидан қайта кўриб чиқилди
Битимлар мустақил шахслар ўртасида тузилганда, уларнинг нархлари бозор нархлари деб эътироф этилади.
Импорт қилинган активнинг экспортида фойда солиғи ставкаси
Товарлар экспорт қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди.
Ер солиғидан имтиёзлар
СК 426-моддаси 2-қисмида қандай ер участкалари ер солиғи солиш объекти бўлмаслиги белгиланган. СК 428-моддасида эса қандай ерлар учун ер солиғи тўлашдан имтиёзлар берилганлиги кўрсатилган.
Иккита солиқ имтиёзидан биргаликда фойдаланиш
Корхона кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш шартларига жавоб берса, савол матнида зикр этилган имтиёзлардан бир вақтда фойдаланишингизни чекловчи бирон бир шарт СКда мавжуд эмас.
Савдо комплекслари бўйича солиқ имтиёзлари
27.01.2022 йилдаги 104-сон ПҚнинг 2(б)-банди билан берилган солиқ имтиёзлари СКнинг 483-моддаси 24-қисмида ҳам мавжуддир.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллашнинг ўзига хосликлари
«Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган юридик шахслар» деганда, ягона таъсисчига эга ва ушбу таъсисчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаси бўлган корхона ва ташкилотлар тушунилади.
Кўп қаватли уйдан харид қилган хонадон бўйича ҚҚС
Ногиронлар жамоат бирлашмаси таъсисчилигидаги юридик шахсларга имтиёзлар
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлайдиганлар ҳам ходимлар сонига, уларга тўланган суммалар эса меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киради.
Хайриядан ЖШДС
Фуқарога даромадни тўловчи шахс СКнинг 386-моддаси тартибида солиқ агенти деб эътироф этилади ва моддий наф тарзидаги даромадларни ЖШДСга тортади.
Мол-мулк солиғи солиш мақсадида тугалланмаган объектни тан олиш саналари
Қурилиши тугалланмаган объектларга қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter