Жавоб берамиз
ЯТТ фаолиятини тугатган жисмоний шахсга мулкини қайтариш
Юридик шахсдан фарқли равишда, ЯТТ – жисмоний шахс. У тарбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтгач, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. ЯТТ тадбиркорлик сифатида фаолиятини тўхтатсада, ўша жисмоний шахснинг ўзи ЯТТ бўлган давридан келиб чиққан ҳуқуқларига ҳақли ва мажбуриятларини бажаради.
Гудвиллга ҳисобланган амортизациянинг чегириладиган харажат эканлиги
Солиқ солиш мақсадида гудвиллга ҳисобланган амортизация иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажат, чунки қонунчиликнинг қоидаларидан келиб чиқади.
Солиқ ҳисоботлари ва молиявий ҳисоб орасидаги фарқларни мувофиқлаштириш
Корхона ҳисобидан тўланган ҚҚС суммаси 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига олиб борилади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилади.
Ижтимоий солиқ бўйича алоҳида имтиёзлар
Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ижтимоий солиқдан 2025 йил 1 январга қадар озод қилинган.
Ходимларга телефон олиб беришда ва уларнинг такси хизматлари учун харажатларини тўлаб беришда солиқ оқибатлари
Корхона ходимларига телефон олиб берса, ходимларда моддий наф тарзидаги даромад вужудга келади. Ходимлар кўрган моддий наф тарзидаги даромадлар ЖШДСга ва ФЖБПТга мажбурий ажратмаларга тортилади.
Корхонамизда юридик хизматни ташкил этганмиз. Юридик хизмат ходимлари сони нормативи қандай бўлади?
Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари учун мажбурий мезонлар мавжуд, бошқа ташкилотлар учун талаблар мавжуд эмас.
Хизматлар импортида тўланган ҚҚС тўлов топшириқномаси асосида ҳисобга олиниши
ҚҚС ҳисобланган ва бюджетга тўланган бўлса, тўлов топшириқномаси асосида автоматик равишда ҳисобга олинади.
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқининг бухгалтерия ҳисоби
Табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи, яъни ер ости бойликлари, атроф-муҳитдаги бошқа ресурслар, атроф-муҳит тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар ва шу кабилардан фойдаланиш ҳуқуқи, агар 7-сон БҲМС «Номоддий активлар»нинг 6-бандидаги шартларга жавоб берса, номоддий актив ҳисобланади.
Хусусий мактабда ўқиш учун тўлов бўйича ЖШДСдан имтиёз
Агар 1 ойлик ўқиш учун тўлов суммаси 2,8 млн.сўмга тенг бўлса, 2022 йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида ҳар бир ой учун ходимнинг айнан 2,8 млн.сўм миқдоридаги иш ҳақига нисбатан имтиёз қўлланилади.
Ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тўғрисидаги буйруқ қайси бўлим томонидан чиқарилади?
Хизматларни экспорт қилишнинг солиқ оқибатлари
Хизматларни экспортга реализация қилишдан олинган фойда 0%ли ставкада фойда солиғига тортилади.
Мен авторақамни биржа орқали ҳозир сотиб олсам бўладими?
Авторақамни харид қилганингиздан сўнг 10 кун ичида уни ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларида расмийлаштиришингиз лозим.
Ўқув контрактларини корхона ҳисобидан тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари
Корхона таъсисчиси ва ходими фарзандларининг ўқув контрактлари корхона ҳисобидан тўлаб берилиб, уларнинг дивидендидан ёки иш ҳақидан ушлаб қолинмаса, таъсисчи ва ходимда моддий наф тарзидаги даромад вужудга келади. Моддий наф тарзидаги даромад ЖШДСга тортилади.
ТМЗ камомади ҳолатида ҚҚС
Агар шартнома шартларига кўра қайта ишлашга берилган хомашё камомади пул билан қоплаб берилса ва бу товар реализацияси деб қаралса, у ҳолда хомашёлар камомади учун қайта ишловчи корхонага ЭҲФ тақдим этиш тўғри.
Ёқилғини ҳисобдан чиқаришда фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари
Автомобилдан корхонанинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий мақсадларда фойдаланилганда, шунингдек, ундан бошқа шахслар фойдаланганида ишлатилган корхона томонидан сотиб олинган ёқилғи қиймати жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланиб ЖШДСга тортилади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.