Жавоб берамиз
8530 «Текинга олинган мулк» счётидаги суммалар валюта курси ўзгарганида қайта баҳоланмайди
Йўқ, баланснинг валюта моддалари қайта баҳоланганида 8530 «Текинга олинган мулк» счётидаги суммалар қайта баҳоланмайди.
Устав фондини товар билан шакллантиришда солиқлар
Ходимга моддий ёрдам беришда имтиёз қўллаш миқдори
Моддий ёрдам суммалари нима муносабат билан берилганлигидан келиб чиқиб, МҲЭКМ 4,22 баробаридаги имтиёз турлича ҳисобланади.
Бузилган уй ўрнига берилган уйнинг бозор қиймати ортиқрок бўлганда солиқ оқибатлари
Бузилган уй ўрнига берилган уйнинг бозор қиймати ортиқрок бўлганда уй эгасида моддий наф кўринишидаги солиққа тортиладиган даромад юзага келади.
Буни қандай расмийлаштирса бўлади?
Саволда айнан қайси лавозимдан бошқа лавозимга ўтказилиши кўрсатилмаган, яъни асосий лавозимдан бошқасигами ёки қўшимча лавозимдан бошқасигами.
Суғурта компаниясининг хатти-ҳаракатлари тўғрими? Кредит муддатидан олдин ёпилса, суғурта компанияси ишлатилмаган даврлар пулини қайтариб берадими?
Cуғурта шартномаси шартларни ўз ичига олган суғурта полисини топшириш йўли билан тузилиши мумкин.
Қандай қилиб деҳқон бозорида хом ашёни тўғри харид қилиш мумкин
Агар корхона жисмоний шахслардан уй (деҳқон) хўжалигида етиштирилмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини катта туркумларда харид қилса, солиқ органлари ЖШДС бўйича имтиёзнинг қўлланилишини ноқонуний деб эътироф этадилар.
Бинони ижарага олишнинг солиқ оқибатлари
Корхонангиз ижарага олинган турар жой ҳисобланадиган бинода тижорат фаолиятини олиб бориши мумкин эмас, фақатгина нотурар жой бўлиши лозим.
Халқаро юк ташиш хизматини кўрсатишда ҚҚС ва фойда солиғи
Агар юкни халқаро ташиш хизмати автотранспортда амалга оширилган бўлса, корхона хизмат экспортидан кўрилган фойдага нисбатан фойда солиғининг 0%ли ставкасини қўллашга ҳақли.
Чет эл корхонасидан хизматлар харид қилинганида солиқ агенти томонидан тўланадиган ҚҚС
Агар чет эл корхонаси томонидан хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, корхонангиз солиқ агенти сифатида ҚҚС суммасини ҳисоблаши, солиқни чет эл корхонасидан ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаб бериши шарт.
Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари харажатлари учун ходимларга тўланадиган компенсацияларнинг солиқ оқибатлари
Тасдиқловчи ҳужжатлар асосида йўлкира ва яшаш харажатлари, шунингдек, конунчиликда белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар) ходимларнинг даромади ҳисобланмайди.
Ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олинганида ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
Ходимлар хизмат вазифаларини бажаришлари учун уяли алоқа хизматларини тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари
Корхонада хизмат вазифаларини бажариш учун уяли алоқа телефонларидан фойдаланиши керак бўлган ходимлар рўйхатини кўрсатган ҳолда буйруқ расмийлаштириш лозим.
Асосий восита реализациясининг солиқ оқибатлари
Асосий воситалар таркибида бўлган автомобилни ўз улушини олиб чиқиб кетаётган таъсисчига бериш товарни реализация қилиш айланмаси ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади.
Бир корхона бошқа корхонанинг қарзини тўлаб берганида солиқ оқибатлари
Амалга оширилган тўловнинг солиқ оқибатлари уч томонлама шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter