Жавоб берамиз
Эмиссия даромади нима
Акциядорлик жамияти акцияларини дастлабки жойлаштиришда номинал қийматидан юқори баҳода сотганида вужудга келган ижобий фарқ суммаси эмиссия даромади дейилади.
Воситачилик хизматларини кўрсатувчи корхона томонидан тўланадиган ҚҚС ва фойда солиғи базалари
Воситачилик хизмати кўрсатилганида ҚҚС базаси солиқ суммасини ўз ичига олган воситачилик ҳақидир. Корхона учун фойда солиғини солиш базаси – жами даромад ва жами харажатлар ўртасидаги фарқ.
Дивидендларга солиқ ҳисоблаш тартиби ва бухгалтерия ҳисоби
2020 йилдан бошлаб дивидендларга каскадли солиқ солиш бекор қилинди ва корхоналар томонидан олинган дивидендларга солинган солиқни ҳисобга олиш назарда тутилган.
Сотиш чоғида товар солиб бериладиган қутиларни ҳисобдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Савдо жойларида товарларни ўраш-жойлаш учун ишлатиладиган таралар таннархи сотиш харажатларига киритилади.
Чет эллик корхона томонидан кўрсатилган хизматларнинг солиқ оқибатлари
1С дастурини созлаш хизматлари учун россиялик компанияга пул тўланганида, корхонангиз солиқ агенти сифатида норезидентнинг даромадидан фойда солиғини ушлаб қолиши керак.
Ижтимоий солиққа тортиладиган тўловлар
Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объектидир.
Лизинг объекти бўйича мол-мулк солиғи харажатларининг лизингга берувчи томонидан қопланишида солиқ оқибатлари.
Юридик шахс кўчмас мулкни молиявий ижарага (лизингга) олган бўлса, ушбу объект бўйича лизингга олувчи мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчиси деб эътироф этилади
Ёки технадзорни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома орқали ишга олсак бўладими, унда нархини белгилашда қайси норматив ҳужжатга асосланамиз, ёки технадзор яъни жисмоний шахс талаб қилаётган нархни қандай қонуний асослашимиз мумкин?
Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан штатга техник назорат бўйича мутахассис лавозими киритилиши мумкин.
Битта давр учун неча марта текширув ўтказилиши мумкин
Корхона мажбурияти учун тўланган пулнинг қайтарилиши
Агар корхона раҳбари корхона мажбурияти учун қайтариб бериш шарти билан пул тўлаб берган бўлса, унда корхона ва раҳбар ўртасида қарз шартномасини тузиш керак.
Бино ёки унинг бир қисми ижарага олинганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ким тўлайди.
Бино-иншоотлар ёки уларнинг бир қисми ижарага олинганда, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни сув етказиб берувчи юридик шахс билан шартнома тузган томон тўлайди
Айланмадан солиқни тўлашга ўтиш
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 1 млрд. сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари бўлишлари мумкин.
Паррандачилик, яъни, тухум етиштириш билан шуғулланувчи корхона ер солиғини қишлоқ хўжалиги корхоналари учун белгиланган ставкалар буйича солиқ тўлайдими ёки ноқишлоқ хўжалиги корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича тўлайдими?
Ушбу ерлар бўйича ер солиғини қишлоқ хўжалиги корхоналари учун белгиланган ставкалар буйича тўланади.
ЭҲФ тизимидаги хатоликни тузатиш
Корхона хатоликни бартараф этиши учун фарқ суммасига 2021 йил сентябрь ойи билан яна битта бир томонлама ЭҲФ юбориши лозим. Лекин бунинг техник имконияти мавжуд эмас.