Жавоб берамиз

Молиявий ижара ва насия савдодаги ҚҚС


Мулкни молиявий ижарага бериш ва насияга сотиш ҚҚСга тортиш мақсадида реализация бўйича айланмадир.

Геология соҳасида чет эллик мутахассиснинг иш ҳақидан тўланадиган солиқ мажбуриятлари


Чет эллик ходимнинг даромадидан 12% жисмоний шахслар даромад солиғи ушлаб қолинади, шунингдек, улар учун алоҳида ҳисобот шакли мавжуд эмас (ҳисобот пакети коди — 11101_18).

Xodim homiladorlik va tug‘ish ta’tilidan qaytgach, ishni davom ettirish uchun qayta ariza yozishi talab etiladimi?


Агар ходим болани парваришлаш таътилига чиқишни хоҳламаса ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагандан сўнг ишга қайтиш ниятида бўлса, бу ҳолатда ҳеч қандай қўшимча ҳужжат талаб этилмайди.

Банк ишончли бошқарувга олган пул маблағлари бўйича даромад тўлаб берганда солиқ оқибатлари


Ишончли бошқарув муассиси томонидан мол-мулкни ишончли бошқаришдан олинган даромадни фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга қўшади, харажатларни харажатлар таркибида акс эттиради.

Мулкни текин олишнинг солиқ оқибатлари


Солиқ тўловчи томонидан текин олинган мол-мулк ва (ёки) хизматлар солиқ тўловчининг даромади деб эътироф этилади.

Фойда солиғининг 8 ва 9 иловалари қайси ҳолатда тўлдирилади


Солиқ тўловчи фақатгина  фойда юзага келганда уни олдин кўрилган зарар ҳисобига камайтириши мумкин.

Корхона ичидаги ТМЗ ҳаракати ҚҚС солинадиган айланмами


Корхонангиз томонидан ишлаб чиқарилган ТМЗ хом ашё ёки ярим тайёр маҳсулот бўлишидан қатъий назар, уни шу корхона ичида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун бошқа цехга берганингизда, ҚҚС солинадиган айланма вужудга келмайди.

Agar ushbu xodim xizmat safariga yuborilsa, xizmat safari xarajatlari to'lab beriladimi? Shtatlar jadvaliga asosan ishlaydigan xodim bilan fuqarolik shartnomasi asosida ishlaydigan xodimning huquq va majburiyatlari bir xilmi, ya'ni jamoa shartnomasi va ichki nizom tartiblariga bir xilda amal qiladimi?


Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома доирасида бажариладиган иш ёки хизматлар бошқа ҳудудда амалга оширилиши керак бўлса, бундай ҳолат шартнома матнида алоҳида белгилаб ўтилгани мақсадга мувофиқ. 

ЯТТ аввал тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми


Сиз енгил автомобилни ЯТТ сифатида эмас, ундан аввал ЯТТ бўлмаган жисмоний шахс сифатида импорт қилгансиз. Шу сабабли автомобилдан тадбиркорлик мақсадида фойдалансангиз ҳам, импорт чоғида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга ололмайсиз.

Санаторийдаги тозалаш иншооти учун мулк ва ер солиқларидан имтиёзлар


Коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди.

Ходимларга амалга ошириладиган тўловларнинг солиқ оқибатлари


Ушбу тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва ходимларнинг бошқа даромадлари бўлиб, ЖШДСга тортилади.

Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда асосий воситаларни балансда акс эттириш


Бир корхона бошқа корхонага қўшиб олинаётганида, икки корхонанинг баланс кўрсаткичлари сатрма-сатр бир-бирига қўшилади. Асосий воситалар бўйича ҳам шундай.

Харидор сотиб олаётган товарига текин товар қўшиб беришни талаб қилса, солиқ оқибатлари


Товар текин беришда солиқ оқибатлари шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлай олишлигига боғлиқ.

Санаторийнинг тозалаш иншоотларига мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёз қўлланиладими


Мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлар соғлиқни сақлаш объектларига қўлланилади.

Қайси моддага асосан ишдан бўшатса тўғри бўлади?


Меҳнат кодексининг 155-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчи ташаббуси билан ҳам амалга оширилиши мумкин.