Жавоб берамиз
Ўтган даврлар учун ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш
Барча солиқ имтиёзларидан фойдаланиш солиқ тўловчининг ҳуқуқи, яъни истаса фойдаланади, истамаса – йўқ. ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёздан эса фойдаланишга мажбур.
ҚҚС тўловчиси гувохномаси тўхтатилган вақтдаги кирувчи ҚҚС суммалари ҳисобга олинмаслиги
Йўқ, ҚҚС тўловчиси гувохномаси тўхтатилган вақтда ҳисобга олинмаган кирувчи ҚҚС суммаларини гувохнома тикланганидан кейин ўша давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобини топшириб ҳам, кейинги даврлар учун ҳисоб-китобда кўрсатиб ҳам ҳисобга олиб бўлмайди.
Жисмоний шахслардан қорамол ичагини сотиб олишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари
Жисмоний шахсларнинг уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган қорамолларни тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан (бундан саноатда қайта ишлаш мустасно) олинадиган даромадларига ЖШДС солинмайди.
Мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш 2022 йил 1 июлдан бекор қилинганлиги
Йўқ, бу норма 2022 йил 1 июлга қадар ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғига нисбатан қўлланилмайди.
Корхонада ходимларнинг ишга келиш-кетиш вақтларини қайд этиб, ходимларга имзо чектириб бориш журнали қайси қонунда белгиланган?
Таъсисчига дивидендни тайёр маҳсулот билан тўлашнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Таъсисчига дивиденд тўланганида унда мулкий даромад вужудга келади. Мулкий даромадлар солиқ агентида ЖШДСга тортилади.
Кулердаги сувдан фойдаланишнинг солиқ оқибатлари
Вакиллик харажатлари, юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлари ЖШДС солиш мақсадида даромад деб қаралмайди ва бу солиқ бўйича солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.
Олий ўқув юртида сиртдан ўқиш даврида ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътил берилиши
Ҳа, ходимлар сиртдан таълим оладиган даврга ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътил берилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахс билан ишлашнинг солиқ оқибатлари
Йўқ, корхона ўзини ўзи банд қилган шахсга у томонидан кўрсатилган хизмат учун пул ўтказиб берса, ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келмайди.
Техникани бошқа ташкилотга текинга беришнинг солиқ оқибатлари
Техникани бошқа ташкилотга текинга бериш товарларни реализация қилиш айланмаси ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади.
Хусусий мактабни қуриш ва жиҳозлашда тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш
Агар корхона кўчмас мулк объектини ижарага бериш учун қураётган бўлса, объектни қуриш ва жиҳозлаш учун сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли.
Умумовқатланиш хизматини экспорт қилишда солиқ оқибатлари
Хизматлар 15% ставкада ҚҚС билан амалга оширилади, шартнома ҳам шундай тузилиши керак.
Давлат мулки чегирма билан харид қилинганда ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлаш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат мол-мулки реализация қилинганда (берилганда) ҚҚС бўйича солиқ базаси солиқ агенти томонидан аниқланади.
Илгари ҳисобга олинмаган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш
ҚҚС тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда солиқ тўловчи озод қилишни бекор қилиш санасида ўз балансида мавжуд бўлган ТМЗлар қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқ суммасини СК 266-м. 1-қисмида белгиланган шартларга риоя этилган тақдирда, ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
Жисмоний шахсдан мол-мулк сотиб олишни расмийлаштириш
Жисмоний шахсдан мебель харид қилиш сотувчи ва харидор томонидан имзоланган шартнома асосида амалга оширилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter