Жавоб берамиз

Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконияти


Муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш солиқ аудитидир. Солиқларни ҳисоблаш чиқариш тўғрилигини текширишга имтиёзларнинг қўлланилиши ҳам киради.

Импорт қилинган товарларни сотишда ҚҚС


Ҳа, корхона бу ҳолатда фарқ суммасига ҚҚС ҳисоблаб ўз ҳисобидан бюджетга тўлаб бериши ёки товарларни қимматроқ сотиши керак.

Талабанинг контракт пулини тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари


Корхона томонидан талабанинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартнома бўйича пулли-контракт асосида ўтказадиган тўловлар жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди.

Қарз шартномаси асосида товар олди-берди қилишни ҳужжатлаштириш


Жисмоний шахс бўлмиш таъсисчидан ТМЗларни, шунингдек сотиш учун товарларни қарз шартномасига асосан олганда, ТМЗларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси раймийлаштирилади. Корхона шартнома шартларига мувофиқ товарларни таъсисчига қайтарганида эса ЭҲФ расмийлаштирилади.

Инвестицион чегирмани қўллаш


Корхона транспорт воситаларини модернизация қилиш учун йўналтирган маблағларига нисбатан инвестицион чегирмани қўллашга ҳақли.

 

Ходимларни овқатлантиришнинг солиқ оқибатлари ва бухгалтерия ҳисоби


Авваламбор корхона ходимларини иссик овқат билан таъминлаши иқтисодий жиҳатдан оқланган ёки оқланмаганлигини аниқлаб, корхона локал актларида расмийлаштириб қўйиши керак.

Даъво қилиш муддати ўтгач солиқлар қайта ҳисобланмаслиги


2013-2014 йилларда ортиқча ҳисобланган ЖШДС бўйича даъво қилиш муддатлари ўтиб кетган.

Талабалар чет давлатларда ўқиши учун корхона томонидан контракт тўлови ва стипендия тўланишининг солиқ оқибатлари


Талабалар чет давлатда ўқиши учун корхона томонидан тўланган контракт суммалари ва стипендия пуллари уларнинг даромади ҳисобланади.

 

I ва II гуруҳ ногиронлари учун ЖШДСдан имтиёз


Ушбу имтиёз ўсиб борувчи тартибда қўлланилмайди. Айнан даромад олинган ойларда ҳар ой учун алоҳида ҳисоблаб қўлланилади.

ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш


Корхона томонидан кўрилган ҳар қандай даромад ҳам ҚҚСга тортилавермайди.

 

Товарлар экспортидан олинган фойда 0% ставкада солиққа тортилиши


Корхона ип калава (ТИФ ТН коди 5205 - 5207) экспортидан олинган фойдага нисбатан 0%ли фойда солиғи ставкасини қўллашга ҳақли эмас.

 

Солиқ аудити давомида тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот инобатга олинмаслиги


Ҳа, солиқ аудити даврида тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот текширувчилар томонидан инобатга олинмаганлиги тўғри.

 

Жамоат транспорти бекати эгаллаган ерларга ер солиғи солинмаслиги


Шаҳар электр транспорти йўллари ва метрополитен линиялари, шу жумладан жамоат транспорти бекатлари ва метрополитен станциялари ҳамда уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради.

 

Нотижорат ташкилотларида мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар


Саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди

 

 

Корхона микрофирма ёки кичик корхоналарга мансуб эканини аниқлаш


Ходимларнинг ўртача йиллик сони тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ аниқланади