Жавоб берамиз

Меҳмонхона томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг қўлланилиши


Корхона меҳмонхона сифатида фаолият кўрсатишни 2021 йил октябрдан бошлаган бўлса, ушбу солиқ имтиёзлари ва преференцияларини ҳам шу даврдан бошлаб қўллаши керак.

1. Бинодан текинга фойдаланишда ЭҲФ расмийлаштириладими? 2. Фойдаланувчи учун солиқ оқибатлари қандай?


Мулкдор бинони корхонангизга текинга фойдаланишга бериши товарларни (хизматларни) реализация қилиш ҳисобланмайди. Шу сабабли у корхонангизга ЭҲФ тақдим этмайди.

Чет эл корхонасининг филиалига бинони ижарага беришда айланмадан солиқ


Айланмадан солиқ тўловчи бўлган корхона чел эл корхонасининг филиалига бинони ижарага берса, ҚҚС тўламайди.

Ходимларни овқат билан таъминлашда ҚҚС


Эксперт фикрига кўра, агар корхонанинг локал ҳужжатларида (мисол учун, жамоа шартномасида) ходимларни овқат билан таъминлаш кўзда тутилган бўлса ва бундай таъминлаш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, бу товарларни реализация қилиш айланмаси ҳисобланмайди ва ҚҚС солинмайди.

Бош ҳисобчига ҳисобчи ишини бажарганлиги учун қўшимча иш ҳақи тўлаш мумкинми?


Бюджет ташкилотида бош бухгалтер бухгалтер ишини ички ўриндошлик асосида бажариши мумкин.

Тўлиқ амортизация қилинган бино бўйича мол-мулк солиғи


Тўлиқ амортизация қилинган бинонинг бозор баҳосини корхонанинг ўзи аниқлаши ёки мустақил баҳоловчи ташкилот билан шартнома тузиб, баҳолаттириши мумкин.

Олдинги йиллардаги асосий воситага алоқадор бухгалтерия ўтказмаларини тузатиш


Жамғарилган эскириш суммаси корхона учун аҳамиятли, йўл қўйилган хато жорий йилнинг молиявий натижаларига таъсир кўрсатмаслиги керак. Шу сабабли харажатга олиб борилган суммаларнинг тузатилиши йил бошига 8700 «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар»даги сальдо орқали амалга оширилади.

Кунгабоқар ёғини ҚҚСсиз сотиш мажбурий


Йўқ, корхона ўз хоҳишига кўра кунгабоқар ёғини ҚҚС билан сотиши мумкин эмас.

Солиқ ҳисоботларида ЖШШИР нотўғри бўлса, нима килиш керак


Хатони тузатиш мақсадида ЖШШИР нотўғри кўрсатилган ҳисоботларни қайта топширишингиз мақсадга мувофиқ.

 

Бундай ҳолларда вақтинчалик меҳнат жамоаси тузишимиз мумкинми?


Маълум ҳажмдаги ишларни бажариш ёки бирон бир лойиҳани амалга ошириш зарур бўлганда фақат шу ишларни амалга ошириш учун вақтинча жалб қилинган мутахассислардан иборат жамоа вақтинчалик меҳнат жамоаси дейилади.

Жисмоний шахсларга моддий ёрдам берилганда ЖШДС


Корхона жисмоний шахсга беғараз моддий ёрдам берганида, солиқ оқибатлари моддий ёрдам бериш мақсадлари ва унинг миқдорига боғлиқ.

МЧЖ таъсисчиси-юридик шахс ўз улушини сотишида ҚҚС


Юридик шахслар устав фондидаги улушни сотиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилади.

Инвестициявий чегирмани қўллаш


Инвестициявий чегирма янги технологик ускунани ишга тушириш амалга оширилган ёхуд ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини модернизация қилиш, қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилган ҳисобот (солиқ) даврида қўлланилади.

 

Қозоғистон Халқ банкидан кредит олишнинг солиқ оқибатлари


Корхона Қозоғистон Халқ банкидан кредит олгани учун алоҳида солиқ имтиёзлари белгиланмаган.

Акциялар эмиссияси бекор қилинишининг солиқ оқибатлари


Акциядорларнинг розилиги билан ушбу суммаларни корхона даромадга олганида, мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад деб тан олиниб, солиқ оқибатлари вужудга келади.