Жавоб берамиз
1. Агар корона фаолият юритмаса, ходимларга ойлик иш ҳақи ҳисобламаса бўладими? 2. Менинг оилам- ёш оила. Хусусий корхонага банкдан гаровсиз кредит олишим мумкинми (махсус техника олиб кириш ва қурилиш сохасида хизмат курсатиш учун)?
1. Прогулдан кейин касаллик варақасини очиб келган ходимга касаллик варақаси бўйича тўлов тўланиши мажбурийми ёки тўламаслик мумкинми? 2. Касаллик варақаси очилиши олдидан қолдирилган прогул ёки касаллик варакасининг муддати тугаб, ходимнинг ишга чиқиш кунидан кейин колдирилган прогул кунлари учун (ишга чикмаган кунлари) ходимга кандай жазо чораларини қўллаш мумкин? 3. Қандай ҳолатларда касаллик варакаларига тўловларни тўлаш мажбурий бўлади?
Шартномада ссуда ҳисобрақамими ёки асосий талаб қилингунча депозит ҳисобрақами кўрсатилиши керакми?
Шартномада тарафларнинг банк реквизитлари қаторида тўлов келиб тушиши мумкин бўлган барча ҳисобварақлар кўрсатилиши керак, деб ҳисоблаймиз.
Мазкур даврлар пенсия тайинлашда ҳисобга олинадими?
Пенсияни ҳисоблаш учун тақдим қилинадиган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар айнан қайси давр учун берилиши мумкин?
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади
Хизмат учун ҳақ пул кўчириш йўли билан ёки корпоратив пластик карточка орқали тўланганда инкассация шартномаси тузиш ва назорат-касса аппаратини ўрнатиш шартми?
Агар сизнинг корхонангиз нақд пул билан муомала қилмаса, банк томонидан инкассация шартномаси ва НКМ ўрнатилган тўғрисида маълумотнома сўралиши ноқонуний хисобланади.
Мен ҳозирда сумка ишлаб чиқаряпман ва уни "ххх" ном билан сотяпман. Ушбу номни товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишим учун қаерга мурожаат қилишим керак? Бу муносабатлар қайси қонун ҳужжати билан тартибга солинади. Товар белгисини рўйхатдан ўтказсам, у Ўзбекистон ҳудуди учун амал қиладими ёки халқаро миқёсдами?
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ЎзР Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилишингиз керак
Меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси лавозимида 8 йилдан бери ишлаётган ходимлар ушбу қайта тайёргарликдан ўтишлари керакми?
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида Низом меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг ягона тартибини белгилайди.
Shartnomaga qo'shimcha kelishuv qilib, unda shartnoma valyutasini sumga o'zgartirishimiz shartmi? Shartnomani qaysi valyutada tuzishga nisbatan cheklov bormi?
2017йил 5 сентябрдан томонлар бундай шартномага қўшимча келишув имзолаб, шартнома суммасини миллий валютада белгилашлари лозим.
Суғурта компанияси ҳаёт суғурта тури бўйича тўланган суғурта қопламасини регресс тартибида айбдор шахсдан қайтариш ҳуқуқига эгами?
Суғурта товонини тўлаган суғурта компанияси жабрланувчига зарар етказган шахсдан тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга
Ишлаб чиқараётган маҳсулотимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида корхонамиз номи билан улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ўз маҳсулотимиз номи акс эттирилган дўкон очишимиз мумкинми?
Юридик шахс тайёр маҳсулот сотишда қандай ҳужжатларни расмийлаштириши лозим?
Тарафларнинг керакли ҳужжатлар рўйхатини ўзлари белгилаб, одатда ташкилотнинг рўйхатга олинганлиги ҳақида гувоҳнома, маълум фаолиятни олиб бориш учун лицензия ёки рухсатнома сўралади.
Ҳайдовчиларга тоифа (даража) тўлаш тўғрисида йўрқнома ёки бирор-бир ҳужжат борми, Ҳайдовчиларга берилган тоифа қандай тартибда тўланади?
Халқаро стандартлар асосида аудиторлик хизматларини кўрсатиш қайси ҳужжатлар билан тарибга солинади?
Аудиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бўлса, аудиторлик ташкилоти аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин
Меҳнатда жароҳат олиши муносабати билан иш берувчи томонидан жабрланувчига тўланадиган ҳар ойлик товон пули қайси ҳужжатга асосан тўланади ва қайси кундан тўлов бошланади?
Ушбу зарарни тўлаш 11.02.2005й. 60-сонли ВМҚга 1-илова билан тасдиқланган Қоидаларга асосан амалга оширилади.