Жавоб берамиз

ПҚ-3237 нинг 3-банди 2-қисмида "идоравий танлов комиссияси" деганда жамиятнинг идораси назарда тутилганми ёки юқори турувчи орган (акциядорлари) назарда тутилганми?


Жамиятингиз танловда бевосита буюртмачи ва шартнома тарафи сифатида иштирок этаётган тақдирда идоравий танлов комиссияси мазкур жамият томонидан тузилади

1. Ушбу холда ижарага олувчи корхонага ишчиларнинг мехнат таътиллари сакланган ҳолда ўтказиш мумкинми? 2. Ишчиларни бир корхонадан иккинчи корхонага ўтказиш ҳақидаги буйруқ қай тартибда ёзилади? 3. Меҳнат дафтарчасига ёзувлар қандай тартибда киритилади?


Корхонангиз ходимлари ушбу объектни сотиб олган МЧЖда ишлашлари мумкин эмас. 

Хусусий корхона мулкдорининг улушини сотиш тартиби қандай?

Тошкент шаҳрида умумий шаклдаги ишончнома расмийлаштирсам бўладими?


Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли турар жой майдонига вақтинча ҳисобга олиш учун унинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади

Кадастр органи иккита юридик шахс ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини нотариал тартибда тасдиклатишни сўрашга ҳаклими? Бу омборхонани қандай қилиб сотиб олувчининг номига расмийлаштирса бўлади?


Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга фақат қонунчиликда белгиланган асослар бўлсагина йўл қўйилади.

Хомиладорлик ва туғиш таътили якунига етмасдан туриб ходимни ишга қўйса бўладими?


Йўқ, чунки ходима, меҳнатга қобилиятсизлик давридадир.

Сотиб олувчи МЧЖ олди-сотди шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишим, нотариал тасдиклатишим шарт эдими? Сотаётган МЧЖ бинони сотишда таъсисчилардан рухсат олган-олмаганлигини менга номаълум. Корхона маъмурий бинони сотиб олиши қонунийми?


Олди-сотди шартномаси асосида кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи Сизнинг корхонангизга ўтганлиги  давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим

1. Ёшларни мавсумий ишларга жалб килишимиз мумкинми, бу қандай расмийлаштирилади? 2. Пахта-йиғим теримига қатнашаётган ишчи-ходимларга овқат пули бериш учун бериладиган маблағни кўпайтириш мумкинми? АЖ умумий йиғилишда қабул қилинган қарорга асосан ҳисоб-сиёсатида белгиланган сумма ўзгартирилиши мумкинми?


Мавсумий ишларга ёшларни жалб қилиш учун корхонангиз муайян ишларни бажариш учун меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиши мумкин.

Ташкилот тугатилишига карамай унинг банкдаги хисобракамида пул айланиши окибатида конунда кандай жазо чоралари кўзда тутилган?

МЧЖ шаклидаги корхонани оилавий корхона шаклига ўтказиш мумкинми?


Оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги керак.

Банкнинг хатига асосан пул маблағларини фермер хўжалигисиз рухсатисиз қайтаришга ҳақлимизми?


Корхонангиз тугатилган фермер хўжалигининг қарздорлигини тўлаши мажбур эмас.

Бола туғилганда бериладиган нафақани олиш учун ходим иш берувчига қандай ҳужжатларни тақдим қилиши керак?


Ушбу нафақани олиш учун ФҲДЁ бўлими томонидан берилган боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномасини тақдим қилиш етарли.

1. Логопедия хизмати кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахс ташкил этиш керакми ёки якка тартибда тадбиркор ташкил этиш керакми? 2. Фаолиятни амалга ошириш учун -алохида рухсат олиниши керак бўлган рухсатномалар ҳам мавжудми? 3. Фаолиятни амалга оширганда кандай солиқ тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар пайдо бўлади?

1. Ушбу холатда жисмоний шахснинг йуловчи ташиш учун лицензияси булиши шартми? Ушбу холатда қонунчилик талаблари кандай? 2. Корхона ушбу хизматдан фойдаланиш натижасида қандай солиқ тўловларини тўлайди?

1. Логопедия хизмати кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахс ташкил этиш керакми ёки якка тартибда тадбиркор ташкил этиш керакми? 2. Фаолиятни амалга ошириш учун -алохида рухсат олиниши керак бўлган рухсатномалар ҳам мавжудми? 3. Фаолиятни амалга оширганда кандай солиқ тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар пайдо бўлади?


Юридик шахс ташкил этмасдан, хусусий тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати қонунчиликда белгиланган бўлиб, ушбу руйхатда “репиторлик хизматлари” мавжуд.