0620 (инвестиция) счёти қачон қайта баҳоланади?

Саволнинг ID си: 11065
МЧЖ устав капитали сўмда белгиланган. Лекин корхона муассиси устав капиталига валютада маблағ киритган. МЧЖ бухгалтериясида ушбу валюта маблағи киритилган санада сўм эквивалентида ўша кундаги расмий курс бўйича Дт5110 Кт4610 сифатида ҳисобга олинган. 22-сон БҲМС "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби", “Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низом” га асосан устав капитали қайта баҳоланмайди. Бироқ таъсисчи устав капиталига валютада киритган маблағини ҳар ой қайта баҳолаш ҳисобига, устав капиталига бўлган қарзини ўзаро ҳисоб-китоб қилмокда. Биз, устав капитали валютада эълон қилинганда, валютада киритган маблағни 0620 счётининг дт кт бўйича даромад ва харажатларни акс эттирувчи счётлар орқали қайта баҳолаш мумкин эди дея эътироз билдирмоқдамиз ва 4610 счётнинг қолдиғи миқдоридаги суммани тўланишини талаб қилмоқдамиз.
1. Юкоридаги ҳолатда таъсисчи ва корхона хатти-ҳаракати юзасидан тавсия беришингизни сўраймиз. 2. 0620 (инвестиция) счёти қачон қайта баҳоланади? Масалан, шуба корхонаси устав капитали сўмда эълон қилинган, бироқ таъсисчи томонидан валютада маблағ киритилган ҳолларда бухгалтерия ўтказмалари юзасидан тавсия берсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

Norma.uz сайтидаги ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин. Ҳисоб ёзувингиз бўлмаса, рўйхатдан ўтинг