Меҳнат таътили учун ҳақ ҳисоблаш
Саволнинг ID си: 21297
Ходим банкда 2003 йилдан бери ишлаб келмоқда. Орада икки йил муддат Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ўқиганлиги сабабли ўқув таътилида бўлди. 2021 йил сентябрь ойидан банкдаги меҳнат фаолиятини яна давом эттирмоқда. Ходим 2021 йил 6 сентябрдан ишга тушиб, 2022 йил 13 январгача узлуксиз ишлади ва 2022 йил 14 январдан 27 кунлик меҳнат таътилига чиқди. Меҳнат таътили учун тўлов суммасини ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақи 2021 йилнинг сўнгги 4 ойлик даврдаги маошдан юқори тегишли тўловларни қўшиб 12 га бўлиш ва жорий суммасини қўшиш йўли билан аниқланган, 25,4 коэффициент қўлланилади.
1. Меҳнат таътили учун тўловни аниқлашда ўртача иш ҳақи қандай аниқланади ва меҳнат таътили учун тўлов суммаси қандай ҳисобланади?
2. Ўқув таътили мобайнида ходим эгаллаб турган лавозимидаги маош ошса, дастлабки ҳисобланган ўқув таътили учун тўлов суммасига таъсир қиладими? Бунда ўқув таътили учун тўловни қайта ҳисоб-китоб қилиш керакми?
Экспертларнинг жавоблари: