Капитал қўйилмалар счётидан фойдаланиш
Саволнинг ID си: 27874
ID вопроса: 27831 саволга қўшимча тўлдиришлар ва аниқлик киритиш
Жамиятимиз асосий фаолияти газни қайта ишлаб тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғилланади. Ҳукумат ҳамда юқори ташкилотларимиз қарорлари асосида:
1.Тегишли махаллага хомийлик асосида (тўловсиз) мактаб қуриб бериш;
2.Маълум бир корхонага қурилиш ишлари қийматини қоплаб бериш, ҳақ эвазига, устамасиз таннарх қийматида бино қуриш юклатилган.
Қурилиш ишлари бизнинг фаолиятимизга кирмаганлиги сабабли биз шартнома асосида пудратчи ташкилотни ёллашга мажбурмиз. Қурилиш ташкилоти ҳар ойда бажарилган қурилиш қиймати суммасини ҳисоб фактура билан (бажарилган ишлар далолатнома билан бирга) жамиятимизга тақдим этади. Жамиятимиз ушбу ишлар учун пудратчи ташкилотга тўловни амалга оширади. Жамиятимиз ҳар ойда бажарилган ишлар суммасини қурилиш тугагунга қадар 08.10 тугалланган қурилиш ҳисоб варағига капитализация қилиб боради.
Келгусида иқтисодий наф келтирмайдиган қурилиш ишларини (хомийлик ва ҳақ эвазига) суммани 08.10 тугалланмаган қурилиш ишлари ҳисоб варақда капитализация қилиб бориш тўғрими ва бундай ҳолатда қандай икки ёклама ёзув бериш мақсадга мувофиқ.
Экспертларнинг жавоблари: