Битта АВ таркибида бир нечта мустақил объект бўлса, улардан бирортасини алмаштириш қандай акс эттирилади
Саволнинг ID си: 29765
Бизнинг ташкилот давлат муассасаси ҳисобланади. Фаолият соҳамиз – кузатув камераларини ўрнатиш, ишга тушириш, созлаш, техник қўллаб қувватлаш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. Бир дона кузатув камераси ишлаши учун устун (кронтейн), кабел, анкер, изолента, скотч, электр-энергия ҳисоблагичи, электр-энергия ҳисоблагичи шкафи, UPS (источник бесперебойного питания) ва бошқалар керак бўлади. Шуларни жамлаб битта асосий восита сифатида 0100 счётига кирим қилмоқчимиз. Жамлаб битта асосий восита сифатида кирим қилгандан сўнг бизда одатда бир вазифани бажарувчи соз ҳолатдаги кузатув камераси ўрнига бошқа бир турдаги бошқа бир вазифани бажарувчи кузатув камераси ўрнатилади, яъни бир камера бошқасига алмаштирилади. Бунда устун (кронтейн), электр-энергия ҳисоблагичи, электр-энергия ҳисоблагичи шкафи, UPS (источник бесперебойного питания) ва бошқалар ўз ўрнида қолади.
Ушбу вазиятда ечиб олинган соз ҳолатдаги кузатув камерасини ҳисобини бухгалтерияда ҳисобида қандай олиб бориш мумкин? Янги ўрнатилган кузатув камерасини ҳисобини бухгалтерияда ҳисобида қандай олиб бориш мумкин?
Экспертларнинг жавоблари: