Жавоб берамиз

Таътил пули тўлаш

Ходим 2015 йилнинг 6 июлидан 2 сентябрига қадар меҳнат таътилида бўлди (48 иш куни). 2 сентябрдан 1 ноябрга қадар ижодий таътилни расмийлаштирди. Ижодий таътилни ҳисоблаб чиқариш ҳисоб-китоби қандай бажарилади?


Ижодий таътиллар ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда берилади, уни ҳисоблаш тартиби ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илованинг 1-бандида  белгиланган.